Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2011

МАЪНАВИЯТ қИРРАЛАРИ

ИСТИҚЛОЛ ВА МАЪНАВИЯТ

Ватанимиз ўз мустақил тараққиётининг йигирма йиллигига қадам қўйди. Бу йиллар моҳиятан юртимиз тарихида ўта масъулиятли ва шарафли даврни ташкил этди. Ҳар биримизнинг ҳаётимизда, мамлакат тақдирида муҳим ва кескин ўзгаришлар юз берди. Турмуш тарзимиз бутунлай янгича мақомга кирди. Миллий истиқлол ғғояси бизнинг имонимиз мезонига айланди. Жамият маънавияти, мамлакат барқарорлиги тараққиётнинг муҳим шарти ва кафолотидир. Шундай экан, биз суҳбатимиз мавзусини "Истиқлол ва маънавият" деб номладик. Суҳбатдошимиз Асака тиббиёт коллежи директори вазифасини бажарувчи Гулбаҳор Убайдуллаева.

- Гулбаҳор опа, маънавият инсоннинг руҳини поклайдиган ва юксалишга даъват этадиган, инсон ички оламини бойитадиган, унинг имон-иродасини, эътиқодини мустаҳкамлайдиган, виждонини уйғғотадиган ботиний кучдир, шундай эмасми?

- Фикрингизга тўла қўшиламан. Яқинда юртбошимизнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарини яна бир карра мутолаа қилиб чиқдим. Сездимки, бу асар ўқитувчига ҳам, олимга ҳам, ҳуқуқшуносга ҳам, қўйингки, ҳар бир фуқарога керакли ва зарур фикрни бера олади. Бу ки-тобда маънавиятимиз қирралари содда тилда, эҳтирос билан ифодалаб берилган.

Асарда маънавият инсон руҳий ва ақлий оламининг мажмуи эканлиги, у жамиятнинг, миллатнинг ёки айрим бир кишининг ички руҳий кечинмалари, ақлий қобилияти, идрокини ўзида мужассамлантирувчи тушунча эканлиги, маънавият бойиб борса, жамият равнақ эта бориши чуқур сингдирилган.

- Коллежни ҳар йили 800-850 нафар йигит-қиз тамомлаб, ҳаётга йўлланма олмоқда. Улар вилоятимиз, қолаверса, республикамиздаги шифо масканларида ишлашмоқда. Яхши ният билан эгнига оқ халат кийган мутахассиснинг олами ҳам бой бўлиши керак.

- Айни дилимдаги гапни айтдингиз. Биз бугун эътиборни кадрлар билимига қаратяпмиз. Бугун коллежни битириб чиққан малакали мутахассис инсоф ва адолат, имон ва ҳалоллик хислатлари жам бўлган, маънавий баркамол инсон бўлиши лозим. Бу аввало, "Ўзбекистон тарихи", "Фалсафий билим асослари", "Маънавият асослари" каби фанларни ўқитиш жараёнида Ватанимизнинг янги тарихини ўрганиш, ўтмишимизни тўғғри тасаввур этиш, минтақамизнинг маънавий-маърифий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган, жаҳон илму фанининг буюк сиймолари ва мутафаккирларининг илмий меросларини ўқувчилар онгига сингдириш орқали амалга оширилмоқда.

Ёшларни мамлакат ва миллат келажагини ўйловчи касб эгаси қилиб тарбиялаш, ҳар бир талабада янгича тафаккур, дунёқараш, имон-эътиқод туйғғуларини шакллантириш, умуман, келажакка ишонч билан қаровчи, халқи, Ватани, юртининг равнақи, тараққиёти учун фидойи кишиларни тарбиялаб етиштиришдек шарафли ишларни амалга оширишда коллеж жамоаси бор билим ва маҳоратларини ишга солмоқдалар. Билим масканида ҳуқуқшунос олимлар, ёзувчилар ва санъаткорлар билан тез-тез учрашувлар уюштирилмоқда. Асака шаҳар прокурори Азизбек Маматхўжаев, вилоят кенгаши депутати, ҳуқуқшунос Муборак Саидова, ғғазалнавис шоир Хурибой (Ёлқин) ва бошқалар билан ўтказилган давра суҳбатлари талабаларда катта таассуротлар қолдирди. Бундай учрашув ва суҳбатларда бошловчи қаламкаш талабалар ҳам ўзларининг ижод намуналарини ўқишиб, катталарнинг назар-эътиборига тушмоқдалар.

- Билим даргоҳининг "Маънавият ва маърифат", "Услубият" хоналари ва ахборот ресурс марказидаги ишларга тўхталсангиз?

- Коллежда фаолият кўрсатаётган "Маънавият ва маърифат", Услубият", "Конституция ва ҳуқуқ", "Президентимиз асарлари - ҳаёт кўзгуси" хоналари талабаларда Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ифтихор туйғғуларини уйғғотувчи кўргазма, панно ва жиҳозлар билан безатилган. Ушбу хоналарда "Одобнома", "Маънавият" дарслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ўтказилмоқда. Президентимизнинг "Биздан озод ва обод Ватан қолсин", "Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам", "Туркистон умумий уйимиз", "Юксак маънавият - енгилмас куч" асарларида ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўяётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришиш ўзларига боғғлиқ эканлигини англаб етсинлар, деган ғғоя олғға сурилган.

Талабалар дарслардан сўнг спорт ўйинларида иштирок этадилар, ўзлари ёқтирган тўгаракларга қатнашадилар, кутубхонада китоб мутолаа қилишади. Ётоқхонада ҳам улар зерикиб қолмайдилар. "Ётоқхона - менинг уйим", "Энг яхши хона", "Энг намунали ўқув хонаси" каби кўрик-танловлар, "Устозга таъзим", "Миллий қадриятларимиз - тарбия воситаси", "Инсон ахлоқи ва одоби билан гўзал", "Ибо - қиз ҳусни" мавзуидаги суҳбатлар талабалар онгининг шаклланиши ва билимининг ошишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

- "Иқбол" газетаси муштарийларига тилакларингиз?

- Мана, ўн уч йилдирки, вилоятимизда ўз қиёфаси, истарали кўриниши, ўқувчиларга айтар сўзи бўлган "Иқбол" газетаси биз зиёли хотин-қизларнинг доимий ҳамроҳи. Кейинги йилларда газетанинг мавқеи кўтарилди, мухлислари кўпайди. Газетада чоп этилаётган ранг-баранг маънавий, маърифий мақолалар барчани хушнуд қилмоқда.

"Иқбол" толеъи баланд хотин-қизларимизнинг серқирра ҳаёти, яшаш тарзи, орзу-истаклари ҳақида ҳикоя қилар экан, унинг аёлларга айтар сўзи янада ўткир, салмоқли ва таъсирчан бўлишини тилаб қоламиз.

Суҳбатдош:

Абдулаҳад ЎРМОНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди