Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2011

МУШОҲАДА

УМРИМИЗНИ ЎҒИРЛАЁТГАН СЕРИАЛЛАР

Умримизга умр қўшиб, Янги йил кириб келди. У нафақат умримизга, балки, уйимизга, дилимизга, орзу-ўйимизга-да, кириб келди.

Умримизнинг яна бир йилини йўқотдик. Бир ёш қўшилди унга. Биз эса умримиз ўтаётганини, тобора кексайиб бораётганимизни назаримда, унутаётгандаймиз. Аслида йил кетидан, йил келди, кунлар, ойлар елдек учиб боряпти. Уларнинг йиғғиндиси - йиллар ҳам шиддат билан ўтиб кетяпти.

Аммо бизлар йиллар сарҳисобини қиляпмизми? Умримиз нима билан ўтяпти, ундан маъно қоляптими, нимага эришдиг-у, нималарни йўқотдик?.. Ҳеч шу ҳақда бош қотириб кўряпмизми?..

Балки, ўтиб бораётган йиллар бизга армон бўлар? Дарвоқе, умримиз йиллари оппа-осон ўтиб кетаётгандай-а? Уни турмуш ташвишларими, ҳаёт синовларими ёки кундалик турмушда учрайдиган айрим икир-чикирларми-ей... ўғғирлаб олмаяптими биздан?

Бўлса бордир. Ҳаёт қувонч ва ташвишлардан иборат бўлади-ку! Шу маънода, йўқотаётган умримиз қувонч ва ташвишлар билан қоришиқ эканлигига шубҳа қилмасак ҳам бўлади.

Бироқ бир оғғриқли, аламли томони борки, умримизни ўғғирлаётган кўзга кўринмас ҳолатларга дуч келиб яшамоқдамиз. Бу ҳолатларни сезмаймиз, пайқамаймиз ҳатто. Аслида ўша - кўзга кўринмас ҳолатларга биз ҳар куни истаймизми, йўқми, дуч келамиз.

Бунинг биттаси - биз томоша қилаётган сериаллар... Ҳа, гоҳида ўзимизники бўлган миллий сериалларнинг такрор-такрор намойиш этилишини кузатсак, гоҳида ажнабий сериаллар томошасидан ортмаймиз. Ишдан, ўқишдан ҳориб, чарчаб келганда маданий ҳордиқ чиқариш учун бизга фақат сериаллар "хизмат қиляпти", холос.

Яқинда бир зиёли аёл менга нолиб деди: "Умримиз сериаллар кўриш билан ўтиб кетяпти..."

Кейин ўйландим, тўғғри экан. Телеэкрандан кўраётганларимиз ёлғғонми, ростми, маънавияти саёзми, савияси пастми, бари бир руҳиятимизга синггиб боряптики, кўрмасак, гўё бир нимамизни йўқотамиз. Яхшиси, улардан воз кечсак дуруст бўларди.

Ҳақиқатан ҳам сериаллар умримизнинг зоминига айланяпти. Негаки, фикру-ёдимизда ёлғғонларнинг, бадиий тўқималарнинг давомига қизиқиш туради: "Нима бўлар экан?" деймиз... Ва яна ўша - умримиз зоминларига юз тутиб бораверамиз...

Умри азиз замондош! Янги йил кириб келган шу лаҳзаларда дилимдан ўтган ўйларни қоралама қилдим. Умримиздан яна бир довон ошдик. Кетяпмиз... Ортга энди йўл йўқ. Умр шу зайл ўтаверади, йўқолаверади. Афсуски, "Бугунни эртага топиб бўлмайди".

Демак, ҳаммаси ўзимизга боғғлиқ, умримизни бошқача ўтказишга фурсат топсак бўлади. Аллоҳ берган бу азиз неъматни бўлар-бўлмас сериалларга ўғғирлатмайлик...

Маҳфуза НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди