Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2011

2011 - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

КИЧИК БИЗНЕС - ЯНГИ ИШЧИ ЎРИНЛАРИ, ДЕМАК

Иродахон Абдураззоқова - 1964 йил Балиқчи туманида туғғилган. АДУнинг тарих факультетини тугатган. Дастлаб Избоскан тумани халқ таълими бўлимида фаолият юритган. 2005 йилдан буён тадбиркор сифатида иш олиб боряпти.

Маълумки, юртимизда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ иқтисодиётини янада яхшилаш ва аҳолининг моддий фаровонлигини ошириш, хотин-қизлар ўртасида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш борасида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ишбилармонлар, тадбиркорлар сафи кун сайин кенгайиб бораётгани ҳам шундан. Президентимиз 2011 йилни бежиз "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" деб атамади. Чунки давр ўзгаряпти. Бугунги кун шиддати ўзгача. қўл қовуштириб ўтириш эмас, ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб иш тутиш "қиламан" деган одамга имконият эшикларини очяпти.

Иродахон Абдураззоқова ҳам тиниб-тинчимас, ғғайрати ичига сиғғмайдиган бугунги кун аёли. Ёшлигидан ип-игнага ўчлиги сабаб, ишдан ажралмаган ҳолда тикувчиликни мукаммал ўрганишга аҳд қилди. Москва шаҳрида дизайнерликнинг тўрт ойлик курсида ўқиб қайтди. Рус текстиль компаниясининг раҳбари Сергей Иванович Семёнов, Лариса Ивановна Масликовадан замонавий услубдаги ётоқхона жиҳозлари: юмшоқ паркўрпа-тўшак, чойшаб, ёстиқ жилдлари тайёрлашни пухта ўрганди. Дастлаб қизлари Феруза, Шаҳноза, Дилрабо, Нодирага ва синглиси Умидахон, унинг қизлари Муқаддас, Муҳайё-га ишни обдон ўргатди. Шу билан уйда кичкинагина цех очилди. Тайёр маҳсулотларга ҳам харидор топила қолди. Туман, вилоят шифохоналари билан шартнома қилинди.

Иродахон яқинлари ёрдамида ўзини тадбиркор сифатида синаб кўрди. Натижа ёмон бўлмади. Ишлар кенгайди. 2005 йилдан тадбиркор сифатида астойдил иш юрита бошлади. Турмуш ўртоғғи Муҳаммадали аканинг ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаши Иродахонга катта куч бағғишлади. "Ташаббус - 2009" да ўз маҳсулотлари билан қатнашиб, туманда ва вилоятда фахрли ўринни эгаллаб, "Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли" номинацияси ғғолиби бўлди. 2010 йилда эса "Замонавий ўзбек аёли" кўрик-танловида республикада ҳам муваффаққиятли иштирок этиб, фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғғалар билан тақдирланди. Сертификат олди. 26 декабрда пойтахтдаги "Зарқайнар" миллий галареясида тадбиркор аёлларнинг кўргазмаси ташкил этилди. Иродахон миллий ҳунармандчиликнинг замонавий услубдаги юмшоқ ётоқхона жиҳозлари билан қатнашиб, ишлаб чиқариш ғғолиби бўлди.

- Менинг ниятим, биз тайёрлаган бундай кўрпа-тўшак, ёстиқ жилдлари ётоқхона чойшаблари ҳар бир қизнинг сепида бўлсин. Чунки биз чиқараётган маҳсулотлар хорижникидан кам эмас.

Ҳа, "иш билганга минг танга", деган нақл бор халқимизда. Иродахон ҳам турмуш ташвиши, уй юмушлари, бола-чақаси тарбиясидан ортиб, ўз ҳунари билан оилавий даромадига ҳисса қўшаётган, ундан ҳам орттириб, шахсий бизнесини йўлга қўйганлигини кўриб, ҳавас қиласан, киши.

Иродахон касаначилик йўналишида уйда ўтирган ишсиз аёллардан 20 нафарини иш билан таъминлади. Демак, шунча аёл уйдан, оила-ю, бола-чақасидан йироқлашмай, жамиятга ва оиласига фойда келтиряпти.

Умидахон Усмонова, Ферузахон Сотволдиева, Раънохон Маматожиева, Нодирахон Саттиева сингари илғғор ишчи аёллар бир ойда 200-300 минг, ҳатто, 400 минг сўмгача иш ҳақи олишяпти. Чунки қилган иш ва сифатига қараб маош берилади-да. Улар тайёрлаган маҳсулотлар бугун Самар-қанд, Навоий, Бухоро ва Тошкентгача етиб боряпти. Демак, бугун Иродахоннинг номи нафақат туман, вилоят, балки республикада ҳам яхши таниш. Мамлакатимиз миқёсида ўтказиб келинаётган кўргазмаларда маҳсулотлари харидоргир. Шу боис, тадбиркорнинг ниятлари янада улуғғ. У ҳалол меҳнати билан топаётган сармоялари салмоғғини ошириб, кўплаб ишчи ўринлари яратишга аҳд қилган.

қаердаки, янгиликка интилиш, изланиш ва меҳнат мужассам экан, ўша ерда барака бор, ўша ерда ривожланиш бор. Бу жиҳатдан олиб қаралганда, Иродахоннинг кичик бизнеси, тадбиркорлиги изланиб иш ташкил қилишида, фаолият кўламини кенгайтиришида яққол намоёндир.

ҲАМ БЕКА, ҲАМ ОНА, ҲАМ ИШЧИМИЗ

Бугунги кунда хотин-қизларимиз иштирок этмаган бирорта соҳани топишимиз қийин. Гўзал, оқила, тадбиркор аёлларимиз ўзларининг ғғамхўрликлари, меҳрибонликлари, шижоатли меҳнатлари билан оиладаги, қолаверса, жамиятдаги мувозанатни сақлаб туради. Бу борада вилоятимизда фаолият кўрсатаётган тадбиркор аёлларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаларини алоҳида таъкидлаш лозим.

қўлидан ип-игна ушлаш келмайдиган аёлнинг ўзи йўқ. Лекин иштиёққа яраша иш топишнинг ўзи бўлмайди. Маҳалламизда яшайдиган Иродахоннинг хайрли иши биз, уйда ўтирган аёлларни руҳлантириб юборди.

Аввалига қилиб юрган кўрпа-тўшак, ёстиқ жилдлари экан-ку, дея дадил ишга киришдик. Бироқ Иродахоннинг ўрганиб келган иши, тикмоқчи бўлган маҳсулотлари замон талабига мос, четдан келтириладиган пар кўрпа, ёстиқлардан фарқ қилмаслигини кўриб, бироз иш ўргандик.

Инсоннинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Оз фурсатда бинойидек тикувчига айландик. Опанинг ўзи матоларни уй-уйимизга элтиб беради. Бир кунда 10 та кўрпа тайёрлашга ҳам улгурамиз. Бизга қулайлиги: оиламиз, бола-чақамиздан узоқлашмай, рўзғғоримизни ҳам эплаб, ишни ҳам қилишга вақт топамиз. Бир вақтнинг ўзида ҳам бека, ҳам она, ҳам ишчимиз. Оиламиз даромадини кўпайтиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Турмуш ўртоғғим ҳам бундай қулай ишим борлигидан хурсанд. Маҳалланг-да тадбиркор бўлса яхши экан. Юртнинг фаровонлиги, оилаларимиз тўкинлиги уларнинг саъй-ҳаракатлари натижасидир. қолаверса, қилган ишимизга, унинг сифатига қараб вақтида ҳақ тўланиши биз, ишчиларни янада, қувонтиради.

Илоҳим, шундай ишбилармон, тадбиркор аёлларимиз кўпайсин.

Нодира САТТИЕВА,

тикувчи.

ОНАМГА ЎХШАГИМ КЕЛАДИ

"Ҳаракатда - баракот", дерди онам кўпроқ бўш ўтириб қолсак. Шу сўз болалигимиздан онгимизга сингган. Биз тўртта қизни ёнларига олиб, уй тутишдан тортиб, овқат тайёрлашгача эринмай ўргатарди. "Эртага бировнинг эшигига борасан, аввало, саришта-ю пазанда бўл, сўнг оилага сармоя қўша бил". Бу эса ишдан бўш пайтда ҳам қўлингдан нимадир келсин, дегани эди.

Мана, турмушга узатсалар-да, биз ҳақимизда ҳамон қайғғуради. Онамнинг ғғайратига қойил қоламан. Бирор ишни қиламан, ўрганаман, десалар, албатта, уддасидан чиқади.

Москвага бориб иш ўрганиб келди. Шунда ҳам биз, қизларини ёнига олиб иш ўргатди. Тайёрлаган маҳсулотларимиз бинойидек чиққанини кўриб, кўнгли тўлди. Шундан сўнг ишни кенгайтирди. Машиналар сотиб олди. Сафимиз кўпайди. Ҳозир биз тайёрлаётган маҳсулотларимизга қўшни вилоятларда ҳам харидорлар кўп.

Энг муҳими, юмшоқ ётоқхона жиҳозларига агар эҳтиёж сезсак, бозорга югурмаймиз. Кўнгилдагидай қилиб ўзимиз тайёрлаб, фойдаланамиз. Бу ўзимиз ва оила аъзоларимиз учун қулай. Пул кўтариб бозордан харид қилиш эмас, бозорга маҳсулот чиқариб, оиламиз сармоясига улуш қўшамиз.

Онам айтгандай, ҳаракат қилсаккина, Аллоҳ ҳам баракасини беради.

Феруза СОТВОЛДИЕВА.

САҲИФАНИ ЗУМРАДХОН АБДУЛЛАЕВА ТАЙЁРЛАДИ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди