Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2011

МУҲАББАТ

ТАЛПИНГАНИМ, ТОПГАНИМ

Кутубхонада жимжитлик. қуёшнинг заррин нурлари хонанинг ойналаридан ёғғилиб турибди. Афруз эса ҳамон ўша нигоҳни излар, қачондир унинг келиб қолишини интиқиб кутарди.

Жасминани илк бор шу кутубхонада кўрибоқ, Афрузнинг юраги беҳаловат бўла бошлаган эди. Жасминанинг нигоҳида ўзига ром этувчи нимадир бор эди. Афруз ундан кўзларини уза олмасди. Жасмина ногоҳон кимдир тикилиб турганини сезиб юзланганида, Афруз ундан кўзини олиб қочар, аммо бир сўз айта олмай, карахт бўлиб қоларди. Жасминанинг кўзларига боқиб, тўйиб-тўйиб термулмоқчи бўларди-ю, аммо Афруз бу кўзларга қараганда юраги ҳаяжондан гурсиллаб урар, бу нигоҳ олдида ҳушини йўқотиб қўярди. қизнинг кўзларида поёнсиз денгиз, денгиз ортида кўзни қамаштирувчи қуёш бордек... Киприклари гўёки камон, нигоҳи эса унинг ўқлари...

Шу камон ўқининг биттасигина Афрузга кифоя эди...

Афруз бу нигоҳга ошиқ бўлганини дилида пинҳон тутар, Жасмина рад жавоби беришидан қўрқар эди. Бир ой давомида Жасминани кузатиб юрди.

Бир куни қиз кутубхонага келмади, шундан сўнг Афрузнинг соғғинчга тўла кунлари бошланди. Кунлар, ойлар ўтди, аммо Жасминадан дарак йўқ. Афруз ўзини қўярга жой топа олмас, эртадан кечгача ўша кутубхонада ўралашиб юрарди. Таниш нигоҳни қайта кўра олмаслигини ўйласа, бутун вужудида кучли титроқ уйғғонарди. Жасмина ҳақида бирор бир маълумотга ҳам эга эмас, исмини зўрғға сўраб билиб олган эди.

Ҳафтанинг биринчи кунида эрталаб ўрнидан турди-да, "балки бугун келиб қолар" деган ўй билан кутубхонага йўл олди. Аммо...

Шундай кунларнинг бирида ота-онаси уни уйлантирмоқчи эканликларини айтишди. Отаси бир дўстига сўз берганини, унинг қизини келин қилмоқчилигини айтди. Афруз тўйга қаршилик қилди, лекин отаси бир сўзли эди. Шунда Афруз: "Билганингларни қилинглар",-деб хонадан чиқиб кетаётганда, онаси унга: "қиз билан эртага ҳиёбонда учрашасан,-деди ортидан. Афруз индамай хонасига кириб кетди. Унинг ишқ боғғида очилган ғғунчаси сўлаётгандай юраги аланга ичида қолганди. "Севмаган ёр билан бир умр яшаш"-унинг хаёлида фақат шу сўзлар такрорланарди.

Тонг отиши билан Афруз кутубхонага йўл олди. Йўлда кетаётиб, онасининг: "соат ўнда ҳиёбонга бориш эсингдан чиқмасин", деган гапи хаёлидан ўтди.

Кутубхона бўм-бўшдай. Афруз унинг нигоҳини қидирарди. Ниҳоят, кутубхона деворига илинган соат миллари ўн бўлганини кўрсатди. Афрузнинг илинж кемаси умидсизлик уммонига ғғарқ бўлгандек эди. У ноилож ҳиёбонга йўл олди. Ҳиёбонда онаси юраги така-пука бўлиб уни кутиб турарди:

- Ярамас бола, қаёқларда юрибсан, кутиб қолишди-ку! Ҳув, анави дарахт ёнида турган қизнинг исми Жасмина, бориб гаплаш.

- Жасмина, Жасмина дедингизми?

- Ҳа, Жасмина. Анаву қиз-да.

"Ҳа, ўша нигоҳ, ўша кўзлар",-деди-да, қизнинг ёнига борди. Жилмайибгина Жасминага қараб: "Толеимдан ўргилай", деб қўйди...

Нилуфар АЗИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди