Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№4 дан: 20.01.2011

ВИЛОЯТ КОМИССИЯСИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

Мамлакатимизда оила фаровонлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, фарзандлар камолотини таъминлаш, айниқса, баркамол авлодларни вояга етказиш устувор вазифалардан бири қилиб белгиланган. Бу борада мамлакатимизда бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган.

Вилоятимизда мазкур ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш, қабул қилинган Давлат дастурларини ҳаётга изчил татбиқ этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. "Республика Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғғрисида"ги 3434-сонли Фармон, "Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғғлом бола туғғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни кучайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш" борасидаги 1144-сонли қарор бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўтган куни вилоятимизда мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалаларига қаратилган йиғғилиш бўлиб ўтди. қарорлар билан тасдиқланган чора-тадбирларнинг бажарилишини мувофиқлаштирувчи доимий ишловчи вилоят комиссиясининг мазкур йиғғилишини вилоят ҳокими А.Усмонов олиб борди.

Йиғғилишда бозор иқтисодиёти шароитида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида хотин-қизларнинг бандлигига алоҳида аҳамият қаратиш сезиларли даражада яхшиланганлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада қабул қилинган ҳудудий дастурлар асосида 2010 йилда хотин-қизлар учун 40375 та иш ўринлари яратилганлиги ва вилоятдаги тижорат банклари орқали тадбиркор хотин-қизларга имтиёзли кредитлар бериш икки баробарга ошганлиги айниқса, қувонарлидир.

Шунингдек, йиғғилишда хотин-қизлар ўртасида кучайиб бораётган турли кўринишдаги жиноятлар муҳокама қилинди.

Йиғғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Яқубова маъруза қилди. Маъруза юзасидан Марҳамат, Хўжаобод, Балиқчи туманлари ҳокимлари О.Назаров, Э.Ёқубов, Ў.Бектемировларнинг ахборотлари тингланди.

Йиғғилишда республика Бош вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитасининг раиси Ф.Акбарова ҳамда Республика маънавият-тарғғибот маркази раҳбари М.Ҳожиматовлар иштирок этдилар ва сўзладилар.

М.НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди