Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№4 дан: 20.01.2011

ИБРАТЛИ ОИЛА

ҲАЛОЛЛИК ҲИКМАТИ

Оилани - "табиатнинг шоҳ асари" дейишади. Чунки оила инсоннинг яшаш тарзи, ижтимоий ҳаётнинг муҳим ва энг қадрли зийнатидир.

Избоскан тумани, Избоскан қФЙга қарашли "Гуркиров-2" маҳалласи аҳли Аҳмедовлар оиласини эҳтиром билан тилга олишади. Чунки бу оилада яхшиликни ният қилган, бахти-тахтини меҳнатдан топган инсонлар яшайди.

Ўролбой ота ва Дилоромхон ҳожи аянинг фарзандлари, невара, чеваралари бир жойга йиғғиладиган бўлса, катта ҳовли ҳам торлик қилади. Боиси, етти фарзанд, 20 нафар набира, тўққиз чевара, куёв ва келинлар, набира келин-куёвлар-чи?.. Кези келса саноғғига етолмайсиз.

Ўролбой ота бутун умрини эл корига бағғишлаган, фарзандларини ҳалол меҳнат билан тар-биялаган, шу аснода ўзи болаларига ибрат бўлган. Ота ҳаётдан кўз юмганида эса бу янада яққолроқ сезилди. Уруш ва меҳнат фахрийсининг номи ўзи яшаётган кўчага қўйилди.

Дилоромхон ҳожи ая эса тумандаги 27-умумтаълим мактабида 25 йил бошланғғич синф болаларига таълим-тарбия берди. Ҳарф танитди. Шу билан бирга бир этак фарзандларини ҳам шу мактаб қучоғғида катта қилди.

- Меҳнат қилган, ҳунар ўрганган бола ҳамма нарсанинг қадрига етадиган бўлади, - дейди ҳожи ая болалари тарбияси ҳақида гапирар экан. - Табиийки, шундагина бола ҳаётда хор бўлмайди. Шу боис, фарзандларимизни меҳнатга ўргатиб бордик. қишлоқда яшаётганимиз учун ҳам қўрадан қўй, хонадонимиздан сигир-бузоқни узмадик. Чунки болалар дарсдан бўш пайтларида фойдали меҳнат қилишларини ўйладик. Бирин-кетин мактабни тугатиб, олий ўқув юртига ўқишга кирганларида шу боқувдаги мол-қўйларимиз асқотди.

Ҳожи ая қўлида боласи, ейман, ичаман деган фарзандларининг тарбияси, иши билан "қийналдим" деганини биров эшитмаган, - дейди "Гуркиров-2" МФЙ маслаҳатчиси Ўғғилхон Ҳайитова. - Иродаси, имони мустаҳкам эканки, у болаларини ёшлигидан меҳнатга, ҳалолликка, яхшиликка йўналтириб борди. Илмли қилди.

Бу сулоладагиларнинг ҳаммаси олий маълумотли, айни пайтда халқ хизматида. Ботиржон - ўқитувчи, Баҳодиржон - шифокор, Насибжон - ички ишлар ходими, Латифжон - вилоят солиқ бошқармасида, Ёқубжон ва Носиржонлар эса тадбиркор, Гавҳарой - шифокорликни танлаган. Келинлари ҳам ўқимишли. Шифокор ва ўқитувчи, ҳатто, чевари ҳам бор. Аксарият келинлари шу хонадонга келиб, ўқишини давом эттиришган.

Шунча фарзандни уйли-жойли қилишнинг ўзи бўлмаганлиги аниқ. қийинчилик, етишмовчиликларни бошидан кечиришгани бор гап. Фақат қаноат, ҳалол меҳнатгина бу оилани фаровонликка етаклади. Бугунги нурли ва тўкин кунларни туҳфа этди.

- Шунча йил яшаб бунақа даврларни кўрмадим, тўкинчиликни қаранг, - дейди ҳожи ая шукроналик билан. - 2006 йили ўғғлим Баҳодиржон билан Ҳаж зиёратига бориб келдим. Болаларим бахтидан қувониб юриб, кексалик гаштини суряпман. Фарзандларимнинг ҳаммаси меҳр-оқибатли, ўзимиз истагандек, меҳнаткаш чиқди. Келинларимдақаси эса ҳеч қаерда топилмаса керак.

Биз келинларнинг атрофдагиларни ҳурмат қилиши ҳақида кўп гапирамиз. Бу хонадонда шунга иқрор бўлдимки, бахтли бўлиш учун аввало, ёнингдаги одамларни чин дилдан тинглаш, англаш, уларнинг кўнглини ўзингники каби авайлаш керак экан. Аҳилликнинг сирини эса оила аъзоларининг хатти-ҳаракатлари, гап-сўзлариданоқ билса бўлади. Оиладаги тинчлик, хотиржамлик, тўкин-сочинчиликнинг сири ҳам ана шу меҳр-оқибатда, ҳамжиҳатликда...

Ҳожи аянинг суҳбатига қулоқ тутаман, хаёлимда одам касб ва умр йўлдош танлашда адашмаслиги керак экан, деган хулосага келдим. Негаки, шу икки жиҳат инсоннинг ҳаёт йўлини, тақдирини белгиларкан.

Айримлар сўраб қолишади. "Бахтли бўлишнинг сири нимада?" деб. Шунда мен ҳаётдаги турли воқеалар, ҳаёт ташвишлари-ю, қувончларини таҳлил қилиб айтаманки, бахт оилада! Агар одам ўз оиласида соғғлом муҳитни ярата олса, жамиятга нафи тегади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди