Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№4 дан: 20.01.2011

МУЛОҲАЗА

ЁШГА МОС КИЙИНГАНГА НИМА ЕТСИН

Бугунги кунда кийиниш маданияти ҳақида кўп гапириляпти, матбуотда кенг ёритиляпти. Бироқ, хотин-қизларимиз орасида ўз ёшига номуносиб кийинганлари ҳам борки, уларни кўча-кўйда кўриб уялиб кетасан.

Бир куни бекатда турсам 60 ёшлар чамаси бир аёл биз томон кела бошлади. Ёнимда турган ёш-ялангдан тортиб, катталарнинг ҳам нигоҳи унга қадалди. Кўзим тушиб, мен ҳам уялиб кетдим. Ёшига ярашмаган тор ки-йим (у тўладан келган эди), бошяланг, сочларини эса хўрпайтириб олгани кўрган одамнинг кўнглини хира қилиб юборади. Эҳтимол, у аёл бирор-бир масъул лавозимда ишлар, кийиниши шуни тақозо этар. Аммо нима бўлганда ҳам у ўзбек аёли, ёшига муносиб, менталитетимизга хос кийинмоғғи даркор эмасми?

Биз ёшларни очиқ-сочиқ, тор кийим кийганликда айблаб, уни онаси шундай ҳолда кўчага қандай қилиб чиқарди экан, - деб куйинамиз. Баъзи юқоридагидай ёшига тўғғри келмайдиган алфозда кийим кийган аёлларни кўрганда кимни айблаймиз?!

Балки у замон билан бўйлашиб кийинаётгандир. Лекин ўзбек аёли ўзининг кийиниши, юриш-туриши, ҳаё, ибоси билан ибрат эмасми?

Ёшни-ку ёш деймиз, катта ёшдаги аёлларнинг, кичикроқ бўлса ҳам бошига рўмол ўраши унга улуғғворлик бахш этиб турса туради-ки, асло мавқеини туширмайди.

Бу фикрга сиз нима дейсиз?

Умаржон АБДУЛЛАЕВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди