Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

УЮШМАНИНГ ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ

"АSR" кредит уюшмаси нафақат вилоятимизда, балки бутун Фарғғона водийси миқёсида тадбиркорликнинг турли йўналишларини молиялаштириш, уларининг фаолиятларини ривожлантиришда сезиларли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Айтиш жоизки, "АSR" кредит уюшмаси йил сайин юксалмоқда. Молиявий-иқтисодий кўрсаткичларининг мунтазам равишда ўсиб бораётганлиги уюшманинг самарали фаолияти натижасидир.

Хусусан, 2010 йилда уюшма ўз Низом фондини ўстириш бўйича ижобий натижаларга эришди. Бу ҳақда уюшманинг 2010 йил якунларига бағғишланган умумий йиғғилишида уюшма кенгаши раиси Саидахон Муҳитдинова ҳисобот маърузаси қилиб, батафсил маълумотлар берди.

- Низом фонди ҳисобот йилида 887 млн. 324 минг сўмга етказилди. Бу эса йил бошига нисбатан 161 млн. 400 минг сўмга, яъни, 22,2 фоизга ўсганлигини кўрсатади, - деди нотиқ ўз сўзида.

Уюшманинг капитали эса йил бошига нисбатан 239 млн. 436 минг сўмга ёки 13,1 фоизга ошди. Шунингдек, уюшма активлари 2 млрд. 690 млн. 788 минг сўмга ёки йил бошига нисбатан 28,6 фоизга кўпайди.

Ҳисобот йиғғилишида тафтиш комиссиясининг, кредит қўмитасининг ҳамда уюшма ижро этувчи органининг йил давомида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Уюшманинг 2010 йилдаги фаолияти, молиявий натижалари ва 2011 йилга мўлжалланган бизнес-режа тасдиқланди.

Йиғғилишда уюшма кенгаши ҳамда тафтиш комиссиясининг янги таркиби сайланди ва кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди