Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

МАҚСАДИМИЗ: ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

Жамият ривожида аёлларнинг ўрни беқиёсдир. Айниқса, бунда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлаш ҳамда фидойи, юксак салоҳиятли, изланувчан, билимдон, ўз касб-корининг устаси бўлган хотин-қизларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, маданий манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг фаолиятига ҳалақит бераётган тўсиқларни бартараф этишнинг чораларини кўриш муҳим масалалардандир.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон шаҳар Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан жамиятнинг асосий бўғғини оила институтини мустаҳкамлаш, аёлларнинг мамлакатда кечаётган ижтимоий- сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда соғғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида аҳоли ўртасида тарғғибот ишларини олиб бориш масалаларига бағғишланган "Жамият ривожида хотин-қизларнинг ўрни ва роли" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Андижон шаҳар ва вилоят Кенгашлари депутатлари бўлган партия фаоллари, Андижон Давлат университетининг, умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ аёл ўқитувчилари, "Камолот" ЁИҲ Андижон шаҳар бўлими, шунингдек, Фаробий ва Чўлпон 100 йиллиги МФЙ фаоллари иштирок этдилар.

ЎзМТДП Андижон шаҳар Кенгашининг "Аёллар қаноти" етакчиси Гулжаҳон Иномова тадбирни кириш сўзи билан очиб, партия "Аёллар қаноти" олдидаги муҳим вазифалар, хотин-қизларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш, вилоятнинг чекка ҳудудларида яшаётган хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган ҳаракат дастури ҳақида гапирди.

Тадбир доирасида намойиш этилган "Аёл дунё безаги" мавзусидаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг бадиий чиқишлари ва ташкил этилган кўргазмада бугунги кун аёлининг жамиятдаги ўрни, уларнинг ижобий ва салбий фазилатлари, аёл билимининг оила мустаҳкамлигида тутган ўрни, қизлар тарбиясига таъсир этувчи омиллар ҳамда миллий либосларимиз ва уларнинг аҳамияти тўлақонли очиб берилди.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Мавжуда Ниёзматова тадбирда сўзга чиқиб, жумладан, шундай дейди: - Баркамол авлод тарбиясида аёлларнинг ўрни беқиёсдир. Эртанинг пойдеворини бугундан кўтармоғғимиз лозим. Ёш қизларни миллий анъаналар руҳида тарбиялашимиз, оилавий ҳаётга, баркамол оналикка тайёрлашимиз зарур.

Шунингдек, у хотин-қизларнинг бандлиги масаласини ҳал қилишга кўмаклашиш, меҳнат қилиш ва дам олишларини ташкил этиш каби масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш зарурлиги хусусида гапирди.

Дарҳақиқат, хотин-қизлар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқий мавқеларини янада кўтаришга кўмаклашиш партия "Аёллар қаноти"нинг асосий вазифаларидандир.

Давра сухбати давомида ахлоқсизлик йўлига кириб қолган аёллар ва қизлар ҳаёти, уларга кўмак бериш масалаларига алоҳида тўхталиб, бу борада уларга ҳар жиҳатдан ёрдам бериш лозимлиги таъкидланди.

Унинг иштирокчилари томонидан қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, шунингдек, ёшлар тарбиясига қаратилган маданий тадбирлар, анжуманлар ва форумлар, семинарлар, учрашувлар, кўрик-танловлар, кўргазмалар ва спорт тадбирларини кўпроқ ташкил этиш зарурлиги ҳақида таклифлар билдирилди.

Тадбир сўнггида вилоятимизда меҳнат фаолияти билан намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар партия кенгашининг эсдалик совғғалари билан тақдирландилар.

Камола АБДУВАЛИЕВА,

ЎзМТДП Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди