Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 27.01.2011

ТЎЙХАТ

КАТТА ҚАЛБ ЭГАСИ

Инсоннинг бир касбда узоқ йиллар ишлаши кўп жиҳатдан умрига, ризқига, меҳнатига боғғлиқ.

Аммо бир жамоада узоқ вақт давомида ишлаб, обрў топиб кетиши, бу анчайин мушкул. Бунинг учун инсонда аввало, катта қалб бўлиши керак. Катта қалб эгасида касбига меҳр, сабр-бардош, касбий маҳорат, устозлар ўгитига содиқлик, ёшларга нисбатан бағғрикенглик уйғғунлашган бўлади. Шу боис, у бир жойда ишлаб, кўплар меҳрини қозонади.

Мен устозим Холисхон опа Ибрагимовани ана шундайлар тоифасига қўшгим келади. Опа қарийб 33 йилдан буён бир жамоада фаолият юритиб келмоқда. Унга меҳнат дафтарчаси Андижон педагогика коллежида (собиқ педагогика билим юрти) очилган ва ҳозиргача шу ерда давом этмоқда.

қизиқки, 1971-1975 йилларда унинг ўзи мазкур ўқув даргоҳининг талабаси бўлган. Ўқув даргоҳи томонидан унга имтиёзли диплом берилгач, опа ўқишни олийгоҳда давом эттирди. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг бошлан- ғғич таълим методикаси факультетига кириб ўқиб, шу соҳанинг билимдон мутахассиси бўлиб етишади.

Эндиликда у "бошланғғич синф ўқитувчиси" мутахассислигини шарафли уддалаб, 33 йилдан кўп вақт мобайнида ёш авлод тарбияси билан шуғғулланиб келаётган устоз-мураббийдир. Холисхон опа дастлаб оддий ўқитувчи бўлиб иш бошлади. қарийб чорак аср мазкур фаолияти билан ўқув юрти эришган ютуқларга ҳисса қўшди.

2002 йилдан бошлаб эса бу тажрибали педагог масъул лавозимларда ишлади. Аввал коллеж директорининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари бўлди. Бир неча йил давомида эса директор сифатида коллеж жамоасига раҳбарлик қилди.

Айтиш жоизки, опа бу вазифаўўўларда ишлаганда коллеждаги ўқув-тарбия ишлари анча юксалди. Жамоада соғғлом муҳит вужудга келди, ёш кадрлар сафи ортди, педагогларнинг касбга меҳр-муҳаббатлари янада, кучайди. Муҳими, коллежимизнинг вилоятдаги таълим муассасалари орасида нуфузи ортди, бу жойга келиб ўқиш истагида бўлган йигит-қизларнинг сафи кенгайди.

Буларнинг барчасида Холисхон опа Ибрагимованинг самарали меҳнатлари бор. Бу меҳнатларни у беғғаразлик, оқкўнгиллик билан қилганини биз, жамоадошлари яхши биламиз. Яна шу нарсани биламизки, опа элим, юртим, оилам, фарзандларим, деб ёниб яшайдиган аёл. Унинг бу борадаги фидойиликлари таҳсинга лойиқдир.

Холисхон опа бугун табаррук ёшда. Умрининг олтинга тенг йилларини сермазмун, мақсадли ва эл-юртга манфаатли қилиб ўтказганидан бахтиёр яшамоқда. Атрофида эса давримизнинг илғғор кишиси ҳисобланган турмуш ўртоғғи Икромжон Ибрагимов, ўқимишли фарзандлари, келинлари ва набиралари парвона. У буларни кўриб бахтли аёл эканидан қувонади. Меҳнат жамоасида бўлса ўрни, қадри борлигидан фахрланади.

Биз меҳрибон, талабчан ва оқкўнгил устозимизни муборак ёшлари билан қизғғин қутлаймиз.

Хуршидахон АЛИЖОНОВА,

Андижон педагогика коллежининг бошланғғич хотин-қизлар

комиссияси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди