Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

ЭЛНИНГ БОШИДАГИ ХУМОСАН, АЁЛ!

Аёл дунёнинг зийнати. Унингсиз табиат бу қадар чирой очмасди. Унингсиз қуёш бу қадар нур сочмасди. Фарзандларини умрининг поёнига қадар қаноти остидан чиқармайдиган мўътабар зот бу - Онадир.

Шу билан бирга, аёл жамиятнинг суянчи, ҳам умидидир.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимизнинг фидойи хотин-қизларига юксак эҳтиром кўрсатилди.

Байрам тадбири Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Шодиёнага вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган илғғор хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари таклиф этилдилар.

Тантанали йиғғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси Н.Яқубова очди. Шундан сўнг вилоят ҳокими А.Усмонов онажонларимизни, хотин-қизларни байрам билан қутлади. Вилоятимиз меҳнат аҳли орасида фидойи аёлларимиз борлигини эътироф этиб, уларнинг бир гуруҳига "Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғғаларини топширди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Турсуной Содиқова "Аёлга мадҳия" шеърини ўқиганда, залда гулдурос қарсаклар янгради. Бу шеър ҳар бир аёл тилидан янграгандек, кўнгилларга сурур бағғишлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Шуҳрат қаюмов, Одинахон Ғозиева, Фатхулла Маъсудов, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Ўлмас Оллоберганов, Азиз Ражабий, Ғайрат Исҳоқов, Зиёда, хонанда Санобар Раҳмоноваларнинг дилтортар қўшиқлари, жозибали рақсларга уланди.

Шу куни ҳаётнинг давомийлигини таъминловчи, яратувчиси бўлган Аёлга кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром, уларнинг шаънига айтилган мақтовлар хотин-қизларни янада руҳлантирди, қалбларига шукуҳ бахш этди.

***

Шунингдек, хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган тантанали байрам шодиёналари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

З.АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди