Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ФАЛСАФА ФАНИ БИЛИМДОНИ

Бу аёлни учратганимга бир неча йил бўлди. Ўшанда у янги илмий ишини ёқлаб келиб, олималик мақомига эришган пайт эди. Университетда катта бир йиғғин бўлди ва унда Лолахонни барча талабаларга таништириб, "Сафимизга яна бир олима қўшилди, -дея эътироф этилганди.

- Лолахон қурбонова фалсафа фанлари номзоди бўлди. Унинг ижодий тафаккур мавзусидаги илмий иши республика миқёсида ёқланган номзодлик диссертацияларининг учинчиси, бўлди...

Лолахон қурбонова Олтинкўл туманида туғғилган. Тумандаги 18-мактабни битиргач, Андижон давлат тиллар педагогика (собиқ) институтининг она тили ва адабиёт факультетига ўқишга киради. Ўқишни муваффақиятли тамомлаб, дастлаб иш фаолиятини ўрта мактабдан бошлайди. Бирмунча вақт ўқитувчилик қилади.

Лекин унда илм-фанга қизиқиш кучли эди. Бу борада кўпроқ ўқишни, изланишни ёқтирарди. Шу боис, илм-фан йўлидан боришга аҳд қилди. Андижон давлат университетининг фалсафа кафедрасига ишга келди. Албатта, иш жараёнида устозлар тажрибасидан ўрганди, мустақил илмий ижодий ишларга қўл урди.

Айниқса, 2004-2007 йилларда Лолахоннинг бутун фикру-ёди илмга боғғланди. Шу йиллари у Ўзбекистон Миллий университетида тадқиқот ишларини олиб борди. Танлаб олган мавзуси доирасида тарихий манбааларни ўрганди, мақолалар устида ишлади, кўплаб материаллар тўплади. Изланишлари маҳсули сифатида 30 дан ортиқ илмий мақолалар ёзди, услубий қўлланмалар яратди. Бу билан эса жамиятимиз илмий сало-ҳияти юксалиб боришига камтарона ҳисса қўшди.

Ниҳоят, 2007 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг И.Мўминов номидаги "Фалсафа ва ҳуқуқ" институти ихтисослашган Кенгашида номзодлик диссертациясини ёқлади. Бу диссертация кенгаш аъзолари томонидан юқори баҳоланди. Айниқса, Андижон давлат университети томонидан Лолахон қурбонова илмий салоҳиятига катта эътибор қаратилди. Чунки Лолахон эгаллаган "диалектика ва билиш назарияси" мутахассислиги фалсафа йўналиши бўйича университет миқёсида 20 йилдан сўнг иккинчи бўлиб яна юзага келган эди.

Ҳа, илм ва изланиш ҳар қандай иқтидор эгасини юзага чиқаради. Бу йўлдаги тинимсиз меҳнатлар иқтидорни чархлайди ва албатта, забт этади. Бунга ёш олима Лолахон ҳеч бир муболағғасиз типик мисолдир.

қаҳрамонимиз айни ижод палласида. Олийгоҳда ўз ўрнини топган аёл. Илмий салоҳияти кўзга кўриниб қолганидан эса асло мағғрурланмайди. қайтага, уни янада бойитиш, янада кўп ижод қилиш, фанга доир янги-янги мақолалар ёзиш иштиёқи билан яшамоқда. Ҳозиргача эса "Ижодий тафаккур", "Аёл ва жамият" монографияларини, "Борлиқ фалсафаси", "Инсон фалсафаси", "Маънавият асослари", "Мафкуравий иммунитетни шакллантириш асослари" мавзуларида илмий мақолалар ёзди. Айни чоқда мазкур монография ва мақолалар асосида талабалар учун дарслик-қўлланмалар яратилди. Бу ижодий ишлари университет илмий кенгаши томонидан юқори баҳоланди ва Лолахонга доцент илмий унвони берилди.

Ўйлаймизки, изланувчан, тиришқоқ ва давримиз илғғор аёли бўлган бу олима ўз меҳнатлари натижаси ўлароқ, ният-мақсадларига, албатта, эришади.

Маҳфуза НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди