Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАНЛАР

ПИРУ БАДАВЛАТ ОНАХОН

Ҳабибахон ҳожи ая Эрматова Балиқчи тумани Марказ МФЙда истиқомат қилади. Ҳожи аяни бутун қишлоқ аҳли пиру-бадавлат онахон, дея ҳурмат билан тилга оладилар.

Ҳабибахон ҳожи ая етти фарзанднинг онаси, ўттиз уч нафар набиранинг бувиси, 45 эваранинг энажониси, олти келиннинг қайнонаси. Келинларининг ҳаммаси ҳам олий маълумотли. Хуллас, барчаси эл хизматида. Кенг уйнинг келинлари бўлган бу аёллар умр йўлдошлари билан бир қаторда қайнонаси Ҳабиба онанинг ҳам ҳурматини жойига қўядилар. Бу оилада бирон марта қаттиқ гап ёки нолойиқ ҳаракат бўлган эмас. Турмуш ўртоғғи Абдужалил ота билан бир этак фарзандни оёққа турғғизишди. Уч нафарини олий маълумотли қилиб, уйлаб-жойлади. Бироқ туйқус ўлим отани ҳаётдан бевақт олиб кетди. Тўрт фарзанднинг ўқиши, уйлаб-жойлаши Ҳабиба онага қолди.

Бу йўқотишдан онахон анчагача ўзига келолмади. Чунки отанинг ўрни бошқа. Айниқса, болаларга бу билинади. Йўқ, ўлимдан бошқанинг иложиси бор экан. қайнонасидан ўрганган тикувчилиги унга қўл келди. Катта фарзандлари бирин-кетин ёнига киришди. Деҳқончилик, дала ишларида ёрдам беришди. Ҳар йили болалари билан тирмашиб, ипак қурти боқишарди. Олган даромади оилага катта ёрдам бўларди.Бу билан фарзандлари ҳам ёшлигидан меҳнатга чиниқишиб ўсишди. Ҳаётда ўз ўринларини топишди.

Катта ўғғли Муҳаммадсоли ака (марҳум) АДУнинг филология факультетини тугатиб, узоқ йиллар 13-мактабга директорлик қилган. Абдуллажон ҳожи ака тарихчи, 4-умумтаълим мактабида ўқитувчилик қилиб, нафақага чиққан. Раҳимжон ака 50-умумтаълим мактабида директор. Зокиржон ака РайПОда ишлаган. Латифжон ака ички ишлар ходими. Абдулҳамид ака тадбиркор. Зиёдахон опа тил-адабиёт муаллимаси.

Бир сўз билан айтганда, бу оилани ўқитувчилар сулоласи деб аташади.

Ҳабибахон ҳожи ая яқин бир асрни яшаб қўйган бўлсалар-да, ҳамон руҳан тетик, хотираси кучли. Бошидан ўтказган қийинчилик кунларни достон қилишни хуш кўрмайди. Кўп такрорлайдиган сўзи: сабр қилмоқ, ўтаётган кунига шукр келтирмоқ. Бунда ҳикмат кўп, - дейди онахон.

- Онам яхшигина тикувчи эди. Биз - болаларига кийим-бошни сотиб олиб эмас, кўпроқ ўзи тикиб кийдирарди, - дейди қизи Зиёдахон опа. - Уйдан мол-ҳолни узмасди. Болаларимнинг оғғзи сут, қатиққа тегиб турсин, дерди-да. Уйдаги барака ҳам шунда эди. Келинларимиз ҳам сигир соғғиш маҳоратини онамдан ўрганишган.

- қайнонамни ўз онамдай кўраман, - дейди кенжа келин Замирахон. - Мен улардан рўзғғор юритишни, саранжом-саришталикни, меҳр-оқибатни ўрганганман. Бўлмаса, олийгоҳни тугатиб келган ғғўргина қизни ҳаёт сабоқлари билан пишитармиди? Бағғрикенг онамизнинг тутими биз келинларга ҳамиша ибрат.

Ҳабибахон ҳожи аяни зиёрат қилиб кетгувчиларнинг кети узилмайди. Биз онахон билан суҳбатлашаётганимизда эса укаси 90 ёшли қаюмжон ота ўғғил, қизи, келини билан кўргани келиб қолишди.

Кексайиб қолган жигарларнинг дийдорлашганини бир кўрсангиз эди. Бизнинг ҳам уларга қўшилиб, кўзларимиз намланди. Гапга сололмаётган онахонимизнинг ҳам юзларига қизил югуриб, гапга тушиб қолди.

- Оилада олти нафар фарзанд эдик. 4 қиз, 2 ўғғил, - дейди ҳожи она. - Мана, энди укам билан ёлғғиз қолдик...

Ҳабиба она бола-чақа, рўзғғор ташвиши деб умрининг қандай ўтганини сезмади ҳам. Ўғғли Абдуллажон Ҳаж зиёратига олиб бормоқчи эканлигини айтганда, 80 ёшни қоралаб қолганди. У онасининг қийналиб қолишини ўйлаб, "Сизни саватчага ўтқазиб бўлса ҳам Ҳаж амалларини бажартираман, деганида "Йўқ, болам, ўз оёғғим билан юриб, ўзим адо этаман, деганди. Шундай бўлди ҳам.

Онахон ўзида куч топиб, ҳаж амалларини бемалол бажариб, юртга қайтди. Мана, шунга ҳам яқин йигирма йилча бўлди. Ҳожи она ҳали ҳам руҳан тетик. Юзларидаги ажинлари ўзига ярашиб, нур бағғишлаб туради.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди