Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2011

ИНСОН ХОТИРАСИ МУҚАДДАС

КЎРГАН-КЕЧИРГАНЛАРИМ

Отахон шоир Зокиржон Холмуҳаммад ўғғли Ҳабибийнинг 90 йиллик юбилейини ўтказишга тайёргарлик борарди. Биз Пахтаобод район партия комитетининг 1980 йил январь ойида ўтказилган бюросида отахон шоирнинг 90 йиллик юбилейини ўтказиш бўйича тадбир тузиб, тасдиқлагандик. Бу иш ижросига масъуллик менга топширилганди.

Район партия комитетининг биринчи котиби Хатиб Носирович Носиров, район ижроқўм раиси Маматқодир ака Давронов бу ишларнинг боришини вақти-вақти билан эшитиб туришди. Юбилейга доир сарф-ҳаражатларни иқтисодий масалаларни хал этиш Маматқодир ака Давроновга топширилди.

Маърузачилар рўйхати тузилиб, нутқлар ёзилди. Тошкентдан ҳамда вилоятдан таклиф этиладиган ижодкорлар рўйхатлари тайёрлаб қўйилди. Ҳабибий домла билан мулоқотда бўлиб турадиган оқсоқоллар, маҳалладошлари ҳам четда қолмайдиган бўлди.

Хуллас, тайёргарлик ишлари ниҳоясига етгач, отахонга розилигини олиш учун вакил жўнатдик. Ўшанда март ойининг охирлари эди. Шунда Ҳабибий домла "Мен қўқонқишлоққа қовун пишиғғида боришни хуш кўраман, қовун пишиғғида ўтказинглар", деб изн берибдилар.

Тайёргарлик ишлари ниҳоясига етгач, биз қизғғин чигит экиш, ипак қурти боқишга тайёргарлик ишларига киришиб кетдик. Апрель ойида эса мудҳиш хабар эшитдик. Соат 16.00. да дафн маросимида катта митинг ўтказилиши, райондан бир киши сўзга чиқиши кераклигини тайинлашди.

Эрталаб бюро йиғғилиши бўлиб, Тошкентга кимлар бориши ҳақида келишиб олинди.

Автобус ва енгил машиналар қилинди. Тушдан сўнг шоир яшаган хонадонга кириб бордик. Шоирнинг ўғғли Собиржоннинг оиласи, қизлари билан кўришиб, ҳамдардлик билдирдик. Шундан сўнг отахоннинг тобутини қўлма-қўл кўтариб кетишди. Орқаларидан озроқ юргач, орқамга ўгирилиб қарасам, аёллардан фақат мен кетаётган эканман. Роса ҳижолат бўлдим. Лекин ортга қайтмадим. Мени кўриб, ҳамма ҳайрон қолди шекилли, мен ҳам азадор аёлга ўхшаб узун тўн, катта рўмол ўраб олган эдим. Масжидга кириб бордик. Жаноза ўқилди. қабристонга кирдик.

қабристон сўлим, тоза, баҳаво ер экан. Дарахтзор оралаб янги ковланган қабр ёнида тўхтадик. Ёзувчилар союзининг раиси митингни очиб, Ҳабибийнинг юртдоши Пахтаобод район партия комитети секретари Ферузахон Ҳалиловага сўз деб эълон қилди.

Мен сўзимнинг бошида узр сўрадим. Отахон, мен аёллар қабристонга бориши жоиз бўлмаса-да, журъат қилиб сиз билан видолашгани охирги манзилингизга келдим. Узр!

Туғғилдим, ерга тушдим,

Ер кўтарди ғғамгузорим ер, деб шеър ёзган эдингиз.

Сиз туғғилиб ўсган қўқонқишлоқдан келдим.

Отахон, 90 йиллик юбилейингизга тараддуд кўриб ўтказиш кунини белгилаш учун изн сўраганимизда, қовун пишиғғига қолдирган эдингиз. қовун пишмай ўзингиз бизни ташлаб кетдингиз. Бу машъум хабарни эшитиб, қўқонқишлоғғингиз, бутун Пахтаобод аҳли қайғғуда қолди.

Сиз юртдошларингиз қалбида ҳамиша ҳаётсиз.

Минглаб издошларингиз сиз тарғғиб қилган ҳалоллик, поклик, камтарлик, одамийлик, меҳнатсеварлик каби хислатларингиздан ўрнак олиб яшайди.

Алвидо - отахон, - деб сўзимни тамомладим.

қардош республикалардан келган таниқли шоир ва ёзувчилар менга ҳамдардлик билдириб, қўл бериб сўрашиб ўтишди. Шунда мен шоирнинг бир ҳамюрти сифатида ўзимда енгиллик сездим. Халқимизнинг ҳамюрт отахон шоирга бўлган юксак эҳтиромидан қалбим ифтихорга тўлганди.

Ферузахон ҳожи ҲАЛИЛОВА,

меҳнат фахрийси

Пахтаобод тумани .


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди