Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№21 дан: 19.05.2011

СОҒЛОМ ОИЛАНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - МУІИМ МАСАЛА

Аёл - миллат тимсоли. Эртамиз эгалари ҳисобланган ёшлар -айнан оналар қўлида камолга етади. Она зиёли бўлса, жамиятда ҳар томонлама соғлом муҳит қарор топади. Аёлнинг миллатни шакллантиришдаги роли ва хизмати беқиёс. Шунинг учун мамалакатимизда аёллар масаласига, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазасига катта эътибор бериб келинмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишларимиз самарадорлигини ошириш борасида ҳукуматимиз томонидан бир қатор муҳим қонунлар, қарорлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқилган ва улар ҳаётга татбиқ этиляпти. Шунингдек, ушбу ишларни бажариш ва унинг самарасини оширишда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги изчил йўлга қўйилган. Асосий мақсад, аҳолига мунтазам равишда маълумотлар етказиш орқали соғлом оилани шакллантиришдан иборат.

Соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосий ва бошланғич ўчоғи оила ҳисобланади. Соғлом оилани шакллантириш оиладан сўнг, у ҳақдаги тушунча ва билимлар боғча, мактаб, лицей, коллеж, олий ўқув юртлари, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ривожланади ва такомиллашиб боради.

Вилоятимизда ҳам оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларни соғломлаштириш, оилаларда тиббий маданият даражасини кўтариш, аҳоли ўртасидаги соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ - 1096 сонли қарори асосида олиб борилаётган ишлар аҳамиятлидир.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда соғлиқни сақлаш бош-қармаси ташаббуси билан Германиянинг ГТЗ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги марказий поликлиникада очилган "Соғлом оилани шакллантириш" маркази иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада, муайян ишлар олиб борилмоқда. Марказимиз ходимлари томонидан "Репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш"мавзусида семинар - тренинг, "Саломатлик ва соғлом турмуш тарзи", "Ўсмирларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, "Никоҳдан олдинги тиббий қўрикдан ўтишнинг моҳияти", "Бехатар оналик", "Қариндошлик никоҳларнинг оқибатлари" ҳамда "Она ва бола"скрининг маркази хизмати" мавзуларида кенг-кўламли тар-ғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, соғлом оилани шакллантиришда жойлардаги хотин - қизлар қўмиталари, "Маҳалла" хайрия жамғармаси бўлимлари ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда қилинаётган ишларни алоҳида эътироф этиш жоиз.

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамласак, соғлом оилани шакллантириш борасидаги ишларимиз янада самарали бўлиши шубҳасиз.

Ҳилола БОЛТАБОЕВА

"Соғлом оилани

шакллантириш

маркази раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди