Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2011

"ХАЙР БОҒЧАМ, САЛОМ МАКТАБ!"

Балиқчи тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 28-сонли мактабгача таълим муассасасини 45 нафар тарбияланувчилари бу йил мактабга борадилар. Улардан 21 нафари ўзбек гуруҳида тарбияланган бўлсалар, 24 нафари рус гуруҳида таълим олдилар.

Болажонларни мактабга кузатишга бағишлаб ўтказилган "Хайр боғчам, салом мактаб!" мавзусидаги мазкур тадбирга уларнинг ота-оналари, мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари, маҳалла ва кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрдилар.

Мактаб остонасида турган болажонлар йиғилганларга боғча даврида олган билимларини турли саҳна кўринишлари орқали намойиш этдилар. Улар ижросидаги ўзбекча, русча, инглизча шеър ва қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди. Шўх-шодон рақслари эса тадбирга байрамона руҳ олиб кирди.

Б.УММАТОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди