Қизгонаман
Атиргулга бўсанг этибсан туҳфа,
Балки у ҳам ўзин англолмай қолган.
Лекин бир нарсага йўқ энди шубҳа,
Гуллар гулобини лабингдан олган.
Лола ҳам лабингдан олиб рангини,
Қирнинг кафти узра ёймоқда ғунча.
Ҳа, ҳусн бобида ой ҳам тенгини,
Топа олмаганди сен туғилгунча.
Қани энди, мен ҳам бир шабнам бўлиб,
Нозик кипригингда беланчак учсам,
Ёки атиргулдай меҳрингга қониб,
Лабинг соҳилидан тўйиб бол ичсам.
Ўзгалар мен каби чин ошиқ эмас,
Ишқингда мастман-у бу тилаклардан,
Гарчи атиргулга қилсам-да ҳавас,
Қизғонаман сени капалаклардан.
Абдураҳим АБДИЕВ, Андижон тумани.
|