Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2011

27 ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Байрамингиз қутлуг бўлсин, азиз хамкасблар!

Айни кунда вилоятимизда 40 та оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда. Яъни, 3 та телевидение (Андижон вилоят телерадиокомпанияси, ЁТРК, Тараққиёт), 1 та радио ("Юлдуз ҒM"), 2 та вилоят газетаси ("Андижоннома" ва "Андижанская правда") шунингдек, 17 та туман, шаҳар ҳамда 14 та тармоқ ва хусусий газеталар, 3 та журнал нашр этилмоқда.

БИР ХИЛЛИКНИ ЁМОН КЎРАМАН

- дейди тележурналист Сабоҳат Раҳмонова

Бугунги ҳаётимизни янгиликсиз, оддий сўз билан айтганда, оммавий ахборот воситалари бўлмиш газета, журнал ёки радио-телевидениесиз бирор лаҳза тасаввур қилиш мумкин эмас.

Чунки бугунги глобаллашув жараёнининг талаб-эҳтиёжлари жиддий. Айниқса, дунё ахборот майдонида ўз ўрнини топиш, бир сўз билан айтганда, журналистлардан катта масъулиятни талаб қилмоқда.

Сабоҳат Раҳмонова... У ўзининг бетакрор услуби, журналистик ва бошловчилик маҳорати билан нафақат вилоят аҳлига, балки республика томошабинларига ҳам яхши таниш. Чунки, у "Водий садоси" ёшлар телевидениесининг муҳаррири ҳамда НТТнинг Андижон вилояти бўйича мухбири сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

"Водий садоси" ёшлар телевидениесининг "Ассалом, водий" ҳамда "Табиат ва тиббиёт" кўрсатувлари ор-қали қисқа вақтда телетомошабинларнинг қалбидан жой олишга улгурди. Ҳудудий информа-цияларни бир дақиқалик жараёнини янгича йўналишда эфирга беришга ҳаракат қилади. Телевидениеда тайёрлаётган кўрсатувларининг ранг-баранглигига эътибор беради.

- Бир хилликни ёмон кўраман, - дейди Сабоҳат. - Ҳаракатчанман. Касбимни яхши кўраман. Телевидение соҳасида кўпроқ янгилик қилишни, янги кўрсатувлар тайёрлашни хуш кўраман. Журналист ўзини эмас, кўпроқ бош-қаларни ўйлаши керак. Шогирдларим, яъни ёшлар билан ишлаб, чарчамайман.

Дарҳақиқат, Сабоҳат ёш бўлса-да, кўплаб ёшларга устозлик қилмоқда. Телевидение соҳасига қизиққан талабалар билан "Ўзбекистон 24 соат ичида" дастурини бирга тайёрлайди. Жавоҳир Султонзода "Болалар парламенти", Элнура Тожибоева "Табиат ва биз" экологик кўрсатувларини тайёрлаб, ўзлари бошловчилик қилишмоқда.

Ҳа, тележурналист Сабоҳат фаолиятида софлик бор, ҳаёт кўзгусини нафақат ижодкор сифатида ўзи, балки, ёшлар нигоҳи орқали ҳам кўрсатиб беради.

Сабоҳат Раҳмонова кенг қиррали ижодкор ҳамдир. У журналист ва ёзувчи, ўндан ортиқ китоблар муаллифи Рустам Раҳмоновнинг қизи. Ёшлигидан отасининг машинкани чиққиллатиб, ижод қилаётганини кўриб улғайган. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Яратган томонидан унга шу ижод дарди, тўғри ва холис сўз айтиш масъулияти юклангандир.

Шунингдек, қаламкашлик ҳам қон-қонига сингиб кетган десак, муболаға бўлмайди. Унинг 2000 йили "Янги аср" нашриёти томонидан "Гельотинога йўл" деган китоби чоп этилган. Айни пайтда иккинчи китоби нашрга тайёрланмоқда.

Ҳа, сўзга суянган, ҳақиқат ва адолат шиори бўлган, касбига фидойи, куюнчак ҳамкасбимиз Сабоҳат Раҳмонова бугун вилоятимизда ўз ўрнига эга бўлган тележурналист, ижодкор аёлларидан биридир. Сабоҳатга бугунги касб байрамимиз баҳонасида ижодий парвозлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди