Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№26 дан: 23.06.2011

ҲАР ИШДА ОҚИЛА МАҲФУРАХОН...

Орамизда шундай аёллар бор, қадамидан ўт чақнайди, ҳамиша ижод, яратиш, яшнатиш ишқи билан яшайди. Ҳар бир ишда тадбирли, "етти ўлчаб, бир кесади". Елкасига ташвиш тушганда, масалани мулоҳаза юритиб, вазминлик билан бартараф этади.

Ҳамкасбим Маҳфурахон ҳақида сўз кетганда уни таниган, билган замондошлари қатори менинг ҳам фикрларим жўш уради. Беихтиёр француз адиби Пъер Бомаршенинг қуйидаги сатрлари ёдимга тушади: "Уддасидан чиқсанг, гўзал бўл, хоҳласанг оқила бўл, аммо идрокли бўлмоғинг шарт".

Маҳфурахон тўғрисида ёзмоқлик учун жазм этиб, унинг барча фазилатларини ёдга олар эканман, саришта оила бекаси, журналист сифатида ҳам ибрат олса арзирли инсон эканлигини ҳис этдим.

Дарҳақиқат, ҳамиша тадбирли, ақл билан иш кўрувчи бу ижодкор билан бир сафда меҳнат қилаётганим кўнгилга кўтаринкилик бағишлайди. Боиси, Маҳфурахон ўз ишининг устаси, ҳамиша ижодий изланишда, ҳамфикр ва бағри кенг аёлдир. Ҳар қандай вақтда, ҳар қандай масала юзасидан маслаҳат ва ёрдам сўраб, унинг қошига боришдан тортинмайман. Бунинг сабаби, қаҳрамонимиз самимий, мулоҳазали, инсонни тушунадиган ва яхши тингловчи ҳамдир. Бу бағрикенглик, тоза диллик ва ақл-фаросат ундаги ҳаётий тажриба, кузатиш, таҳлил ва натижа каби омилларга таяна билганликда, деб ўйлайман.

Журналистика бевосита ва билвосита замон билан ҳамнафас қадам ташлашни, тезкорликни, ҳозиржавобликни талаб этадиган, ғоят масъулиятли касб . Айни пайтда фикрий теранлик, зукколик талаб этиладиган бу касб эгаси кенг дунёқарашли, теран фикрлай оладиган зиёли, маърифат кишиси бўлмоғи керак.

Айнан мана шу талабларга ҳар томонлама жавоб бера оладиган, ҳамиша интилувчан Маҳфурахон Ортиқова ўз ишининг етук мутахассиси сифатида самарали фаолият юритиб келмоқда.

М. Ортиқова "Адолат мезони" газетаси муҳаррири. У вилоятимизда аёллар орасида биринчилардан бўлиб, ўзи мустақил газета ташкил қилган ижодкор. У ўз кучи, истеъдоди, билим ва лаёқати туфайли шу даражага кўтарилди. Газетанинг омма орасида ўз ўрни ва мавқеини топишида, ўқувчилар эътиборини жалб этишда унинг хизматлари катта.

1986-1991 йиллари дастлаб, Тошкент давлат университети, кейинчалик Москва давлат университетида таҳсил олиб, устозлар ўгитларидан баҳраманд бўлди. Меҳнат фаолиятини "7х7" газетасидан бошлади.

"Ҳимоя", "Ҳуқуқ сабоқлари" каби газеталарда фаолият кўрсатди. Устози Комилжон Нишоновдан ижод сирларини қунт билан ўрганди. Турли йўналишдаги нашрларда ишлаб, билим ва тажрибасини оширди. Давр талаби нуқтаи назаридан компьютерни пухта ўрганди. Интернетда ишлашни ўзлаштирди. Рус тилини мукаммал билиши бу йўлда унга жуда қўл келди. Бугун у муҳаррир сифатида газетани ўз вақтида юксак савияда чоп этилишини таъминлаб келмоқда.

"Адолат мезони" бугун ўз мухлисларига эга бўлган нашрга айланган. У бунга ўзининг мўъжазгина жамоасида соғлом ва барқарор муҳитни яратиб, билим ва иқтидорга таянган ҳолда иш юритаётганлиги туфайли эришмоқда.

Газета саҳифаларида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қонунчилик ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг кенг ва ҳаётий тарзда ёритилиши намунали йўлга қўйилган.

Соҳа ходимларининг касб байрами арафасида Маҳфурахон Ортиқова ва у етакчилик қилаётган газета жамоасига ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди