Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 07.07.2011

МОЛИЯВИЙ ТАЪЛИМ ДАСТУРИ АСОСИДАГИ ТРЕНИНГЛАР

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Тадбиркор аёл" уюшмаси "Молиявий таълим дастури" лойиҳаси асосида жойларда тренинглар ташкил қилмоқда. Лойиҳанинг мақсади: аҳоли орасида молиявий саводхонликни яхшилаш, молиявий барқарорликни таъминлашга кўмак бериш ва қўллаб-қувватлашдир.

Шу мақсадда айни кунларда вилоятимиз туман ва шаҳарларида тренинглар ўтказилмоқда. Айтиш жоизки, мазкур тадбир давомида жойларда лойиҳа мақсадини ёйувчилар (мультипликаторлар) тайёрланади ва улар орқали вилоятимиз аҳолисининг молиявий саводхонлик даражаси оширилади.

Яъни, лойиҳа доирасида 10 та тренинг ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, бу вилоятнинг 10 та туманида ўтказилади. Ушбу жараёнда 150 нафар мультипликатор тайёрланади.

Демак, "Келажакни режалаштир" номида олиб борилаётган мазкур молиявий таълим дастури аҳолига оила бюджетини қай тарзда самарали бошқаришни ўргатади ҳамда оилага келаётган даромадлар миқдори ва сарф-ҳаражатни оқилона ҳисоб-китоб қилиш борасида амалий ёрдам беради.

М.НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди