Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№28 дан: 07.07.2011

ВАТАН ИЧРА - ВАТАН

ИШОНЧ - ЮКСАК МУКОФОТ

Кейинги йилларда республикамизда маҳалла институтининг нуфузи тобора ортиб бормоқда. Бугун ҳар қандай ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни ҳал этишда, ислоҳотларни амалга оширишда, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришда маҳалланинг алоҳида ўрни бор.

Ва айни вақтда маҳалланинг раиси ва унинг маслаҳатчилари зиммасидаги масъулият ҳам ортиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, маҳалла чин маънода юксак маънавият бешигига айланиб бормоқда. Бу - ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида яққол кўзга ташланди.

Бизнинг маҳалламизда 2417 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 1194 нафарини эркаклар, 1223 нафарини хотин-қизлар, 905 нафарини вояга етмаган ёшлар ташкил этади. Мен маҳаллада 2004 йилда диний- маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи вазифасида иш бошлаган эдим. Шу йиллар давомида кўпни кўрган маҳалла фаоллари Имомали Мамадалиев, Раънохон Бурхонова, Муяссархон Жўрабоева, Йўлдошбой Жалиловлардан жуда кўп нарсаларни ўргандим.

19 май куни бўлиб ўтган фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида маҳалла аҳли менга катта ишонч билдириб, раис этиб сайлади. Бу мен учун юксак ишонч. Шу ишончга яраша иш юритиш маҳалламизнинг мавқеини кўтаришга, юртим, халқим, аҳли маҳаллам учун хизмат қилиш мен учун шараф.

Маҳалламиз аҳли меҳнаткаш, ориятли, оқкўнгил. Бу гўшада кўплаб меҳнат фидойилари, қаҳрамонлар яшаб, мана шундай мустақиллик даврларини орзу қилишган. Биз шукрона келтирсак ярашади. Мустақиллигимиз қўлга киритилган буюк сана ҳар йили азиз байрам сифатида нишонланади. "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"да эса халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутадиган қутлуғ айёмга ўзгача интиқлик, баланд руҳ билан тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳадемай истиқлолимизнинг 20 йиллигини нишонлаймиз.

Ана шу қисқа даврда юртимизда асрларга татигулик улкан ишлар амалга оширилмоқда. Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, Олтинкўлда фойдаланишга топширилган тураржой бинолари, маҳаллаларда қад кўтараётган турли иншоотлар, тадбиркорлик субъектлари, қўйингки, ҳамма-ҳаммаси истиқлолимиз, мустақиллигимиз шарофатидир. Бундай эзгу юмушлардан бизнинг маҳалламиз аҳли ҳам мустасно эмас.

Аҳиллик бор жойда ишда унум, барака бўлади. Маҳаллада саъй-ҳаракатларни давом эттириш, кўчаларга манзарали дарахт кўчатлари, ҳар бир хонадон томорқасига мева, сабзавот маҳсулотларини экишни давом эттириш ниятидамиз. Маҳалла фуқаролар йиғинида "Оила бизнес маркази"ни ташкил этиш, маҳалла ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногирон фуқароларни моддий-маънавий томондан қўллаб-қувватлаш, ишчи ўринларини яратиш, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратамиз. Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, маҳалла кўчаларини обод қилиш, кўчаларни номлаш, рақамлаш, газ-сув муаммоларини ҳал этиш, болалар спортини ривожлантириш асосий мақсадларимиздан ҳисобланади.

Фаолиятимиз давомида, албатта, маҳаллада тўй ва бошқа маросимларни камчиқим қилиб ўтказиш масаласига, жиноятчиликнинг олдини олишга, ёшлар ўртасида таълим ва тарбия ишларини кучайтиришга, оналар ва болалар саломатлигига эътибор берамиз.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, маҳалла аҳлига таянган ҳолда ишлаш ниятидамиз. Ишончни оқлаш йўлида, орзуларимиз рўёби учун интилиб яшаш, меҳнат қилиш бизнинг олий мақсадимиздир.

Гулхумор ЭСОНОВА,

Олтинкўл тумани,

"Чаққон" маҳалла

фуқаролар йиғини раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди