Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 04.08.2011

АНДИЖОНДА САЛОМАТЛИК ҲАФТАЛИГИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллик байрами арафасида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан барча вилоятларда "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" шиори остида Саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафтада "Саломатлик ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар Андижон вилоятида ҳам юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказилди.

Қўрғонтепа, Избоскан ва Олтинкўл туманларида ташкил этилган кўрикларга вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари аҳолиси жалб этилди. Ҳафталик доирасида аҳоли, айниқса, диспансер ҳисобида турган беморлар, ногиронлар, хотин-қизлар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур тиббий ёрдам, тавсия ва маслаҳатлар бериш, турли касалликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

- Саломатлик ҳафталиги доирасидаги кўрикларда республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг олимлари, малакали мутахассислари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдилар, - дейди Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миркомил Отахожиев.

Ҳафталикда ўн икки йўналишдаги касалликлар бўйича етакчи мутахассислар иштирок этдилар.

Ҳафталик давомида 20 мингга яқин вилоятимиз аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга зарур тиббий ёрдам ва тавсиялар берилди.

Тиббий кўриклар натижасида бир гуруҳ беморларга даволаниш учун туман, вилоят ва республика миқёсидаги даволаш-профилактика муассасаларига, тиббий марказларга йўлланмалар берилди.

Ўтказилаётган "Саломатлик ҳафталиги" аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, тиббий хизмат сифатини юксалтиришга хизмат қилиш билан бирга, юртимизда инсон омилига эътибор ҳамиша юқори, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш эса юртимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини кўрсатади.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди