Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 04.08.2011

ЖАРАЁН

ОМАДИНГИЗНИ БЕРСИН, АБИТУРИЕНТЛАР!

Куни-кеча юртимиздаги минглаб ёшлар олий ўқув юртларига кириш учун тест синовларидан ўтдилар.

Жумладан, вилоятимиздаги 4 та олий ўқув юрти-Андижон давлат университети, Андижон давлат тиббиёт институти, Андижон машинасозлик ҳамда қишлоқ хўжалик институтларига кириш учун 30 минг нафардан зиёд ёшлар тест синовларида иштирок этдилар.

Жорий йилда вилоятдаги олий таълим муассасаларига 3255 та қабул режаси белгиланган бўлиб, 30186 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Яъни, бир ўринга вилоят бўйича ўртача 9,27 абитуриент тўғри келди.

Тест имтиҳонлари топширган бир гуруҳ ёшларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдик.

Барчиной ИБРАГИМОВА:

- Мен Булоқбоши туманидаги мактабни ва Андижон индустриал педагогика коллежини тамомладим. Мақсадим - ўқишни давом эттириб, келажакда олий маълумотли бўлишдир. Шунинг учун бу йил Андижон давлат университетининг педагогика факультетига ҳужжат топширдим. Ажабмас,топширган тест имтиҳонларим муваффақиятли чиқиб, талаба деган номга муяссар бўлсам.

Менинг фикримча, инсон билимли бўлсагина ўз орзу ва мақсадларига эришади.

Моҳинабону ҒУЛОМҚОДИРОВА:

- Мен айни пайтда мустақиллик тенгдошиман. Бу йил Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти қошидаги 2-академик лицейини тамомладим. Энди университетга кириш умидидаман.

Мен болалигимдан мусиқага қизиқаман. Шунинг учун ҳам университетнинг санъат факультети мусиқа йўналишига ҳужжат топшириб, абутуриент бўлдим. Тест имтиҳонларига яхши тайёргарлик кўрдим. Ажабмас, омад менга ҳам кулиб боқса.

Агар талаба бўлолсам, битириб яна ўқишимни давом эттирмоқчиман. Ахир мустақил юртимизда бундай имкониятлар биз учун етарли-ку.

Ўғилой СИДДИҚОВА:

- Ота-онам ҳамиша бир гапни таъкидлайдилар. Яъни, олий маълумотга эга бўлиш хусусида. Шунинг учун қиз бола бўл-сам ҳам келажакда мен учун асқотади деб ўқиб, диплом олиш ниятидаман. Мустақиллигимизнинг 20 йиллик тўйи арафасида Андижон давлат университетига тест топширдим. Байрам арафасида талаба деган номга сазовор бўлсам, бу мен учун ҳам, ота-онам учун ҳам катта шодиёна бўлади.

Орзум - университетга кириб, ўқишни тамомлаб, ёш авлодга таълим-тарбия бериш ҳамда Ватанимга имкон борича ҳалол хизмат қилишдир.

Элёр ЙЎЛЧИЕВ:

- Мен 1991 йили, яъни, Ўзбекистонимиз мустақил бўлган йили туғилганман. Бу йил роппа-роса 20 ёшга тўлдим. Юртимизнинг 20 йиллик тўйи менинг ҳам қувончимдир.

Мен Асака туманидаги иқтисодиёт коллежини тамомладим. Устозлардан таълим олдим. Айни пайтда университетнинг абитуриентиман. Физика-математика факультетининг меҳнат йўналишига кириш учун тест синовини топшириб чиқдим. Имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, 1-сентябрдан талаба деган номни оламан, деган умиддаман.

Дурдона Зайнобуддинова:

- Мустақил юрт фарзанди бўлганим ҳамиша менга ғурур бағишлайди. Чунки мен тинч, осойишта юртимда эмин-эркин яшамоқдаман. Биз ёшлар учун муҳтарам Юртбошимиз томонидан чексиз имкониятлар яратиб берилган.

Мана, бугун олийгоҳга кириш имтиҳонини топширдим. Мақсадим келгусида шифокор бўлиш. Ниятим амалга ошиши йўлида бошланғич сабоқни пухта эгалладим. Бунинг учун мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаландим.

Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, албатта, талаба бўлиш умидидаман. Ўйлайманки, имтиҳон синовларидан муваффақиятли ўта оламан. Мен каби тенгдошларимни, ёшларни олдинда истиқбол кутмоқда. Ишонаманки, келажакда бугунги ёшлар юртимиз учун муносиб фарзанд бўладилар.

Зулайҳо Юнусова:

Дунёда инсон саломатлигини сақлашдан ҳам улуғ нарса борми? Бу бахтга фақат эгнига оқ халат кийган, кўнгли ҳам оқ бўлган шифокор инсонларгина мушарраф бўлишади.

Мен ёшлигимдан ана шундай бахтли инсонлар сафига қўшилишни орзу қилардим. Орзуларим йўлга бошлади. Андижон давлат тиббиёт институтига ҳужжат топширдим. Мана, бугун тест асосида бўлиб ўтган имтиҳон синовларида қатнашдим.

Мустақил мамлакатимиз ёшларининг нечоғли билимдон, топқир ва зукко эканликларини одилона аниқлаб олишда тестнинг афзалликлари тажрибада синалган. Имтиҳон жараёнида ўзим ҳам бунинг шоҳиди бўлдим.

Насиб этса, албатта, ўқишга кириб, талаба бўламан. Пайти келганда мен олий маълумотли шифокор бўлиб етишаман ва инсонларга соғлик улашаман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди