Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 04.08.2011

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРИМИЗ

ИСТИҚЛОЛ ҚИЗИ

Бугунги кунда жамият ривожида хотин-қизлар иштироки алоҳида аҳамият касб этади. Айниқса, Ватанимизнинг равнақ топишида юртимиз келажаги бўлган ёшларнинг ўрни ва роли муҳимдир.

Ҳар жиҳатдан фаол, фидойи, юксак салоҳиятли, изланувчан, билимдон, ўз соҳасининг устаси бўлган ёшларни тарбиялаш мамлакатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда ёшларнинг камол топиши, билим олишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган истеъдодли ёшларимиз талайгина. Улардан бири Камола Абдувалиевадир.

Айни кунда Камола Абдувалиева Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати бўлимида меҳнат қилмоқда. Ижодкор, изланувчан Камола ўз иш фаолиятини "Дийдор" радиосида радиобошловчиликдан бошлаган. Унинг муаллифлигида тайёрланган қатор радиоэшиттириш лойиҳалари тингловчиларга манзур бўлган. Ўзига хос тарзда, чиройли ва мазмунли тайёрланган эшиттиришлар ўз мухлисларини топиб, эл эътиборига тушган. Мазкур соҳада орттирган тажриба унинг кейинги фаолиятида жуда асқотмоқда.

Камола нафақат партия Матбуот хизмати раҳбари сифатида сиёсий жараёнларда фаол иштирок этмоқда, балки, қатор шеърлар, ҳикоялар муаллифи ҳамдир. У болалигидан ижод қилади. Унинг ижод намуналари турли матбуот нашрларида чоп этилган.

К. Абдувалиева Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий Кенгаши ёшлар масалалари бўлими томонидан ташкил этилган "Ёш сиёсий шарҳловчилар" клубининг ҳам фаол аъзоларидан ҳисобланади. Шу боис ҳам, у партия томонидан ўтказилган "Ижтимоий сиёсий жараёнлар ёшлар нигоҳида" мавзусидаги кўрик-танловда биринчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, Камола турли тадбирлар ташкил этиш, ўтказиш борасида ҳам доимо фаоллик кўрсатади.

Камола тиришқоқ, меҳнатсевар, изланувчан, янгиликка интилувчанлиги билан тенгдошларига доимо намуна бўлиб келади. Партия томонидан ўтказилган "Озод юртнинг обод гўшаси" деб номланган акция жараёнида унинг муаллифлиги ва бошловчилигида суратга олинган видеолавҳа республика миқёсида биринчи ўринга лойиқ деб топилганлиги фикримиз исботидир.

Истиқлол шарофати билан Камола Абдувалиева сингари ёшларнинг сафи кундан-кунга ортиб бормоқда. Улар жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишларига асло шубҳа йўқ.

М.ЖАЛОЛОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди