Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 04.08.2011

МАЪНАВИЯТ

КИТОБ - БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ

Илгари ҳарфни ҳам танимай юрган ўша болалик чоғларимда жуда кўп китобларнинг саҳифаларини бўяб, ўзимча безаб чиқардим. Кейинчалик бу ҳолатимни жамоатчи мухбир сифатида таҳлил қилдим. Менинг шоиртабиатлигим болалигимдан намоён бўлган экан-да, дейман, ўзимга-ўзим. Негаки, шеър, ҳикоя, бадиа ёхуд мақола ёзганда ҳам сўзга сеҳр, меҳр, безак берилади. Бу эса, ижодкор зиммасидаги ўта масъулиятли вазифа ҳисобланади.

Болалигимдан китоб билан бирга ҳамнафасликда улғайганман. Ёзувчилар Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси", Пиримқул Қодировнинг "Музқаймоқ" ҳикояси ва Худойберди Тўхтабоевнинг "Сариқ девни миниб" саргузашт асарлари менда катта таассурот қолдирган...

Ушбу китоблар мени маънавий тарбиялайдиган манба, деб ҳисоблайман. Инсон ўзи ёқтирган асарни ўқиганида, унинг қаҳрамонлари орасига кириб қолганга ўхшайди. Айниқса, саргузашт асарлар кишига эстетик завқ, бу эса, кишига бой маънавий озуқа беради.

...Бир сўз билан айтганда: китоб бизнинг чин дўстимиздир! Тўғри йўлга бошловчимиз, маслаҳатгўйимиз, яқин сирдошимиз ҳамда қадрдонимиз ҳам шу китобдир...

Юлдузой ЎРМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди