Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 11.08.2011

ФАХРИЙ ОНАХОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Яқинда Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғинида Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб "Мустақиллик берган бахт" мавзусида фахрийларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Исмоилжон Норматов байрамга тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар, "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида ўтказилаётган тадбирларнинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Учрашувда ёши улуғ онахонлар Ойимчахон опа Ғайназарова, Шакархон опа Маматова, Санталатхон буви Йўлдошева, Майрамхон опа Ғайназарова ва Рисолатхон опа Асрановалар сўзга чиқишиб, Истиқлол берган улуғ неъматлар, юртбошимиз томонидан ёшларга яратилаётган шароитлар, фахрийларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида фикр билдирдилар.

Учрашувда фахрий онахонлар томонидан ашулалар, халқ қўшиқлари, алла ва "ёр-ёр"лар янграб, жозибали рақслар даврага файз киритди.

Раънохон ЖУМАНИЁЗОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди