Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 29.09.2011

1 ОКТЯБРЬ - "ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ"

БИЛИМ ВА ИҚТИДОР - ТАЯНЧИМИЗ

Жамиятнинг муҳим тармоқларидан бири халқ таълимидир. Фарзандларимизнинг билимли, етук, салоҳиятли, тарбияли бўлиб камол топиши таълим соҳаси вакилларининг зиммасидадир. Шу боис ҳам, мамлакатимизда мазкур соҳага эътибор кучли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги "Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 173-сонли қарор асосида бизнинг ўқув муассасамиз, яъни, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган 48-давлат ихтисослашган мактаби ташкил этилган.

Ўқув даргоҳимизда ихтисослаштирилган мактаб мақоми берилгач, ўқув-тарбия ишлари замонавий педагогика технологиялар асосида, махсус Дастурга таянган ҳолда амалга оширилмоқда. Мактабимиз инглиз тили ва математика фанларини чуқур ўргатишга ихтисослашган бўлиб, 14 та махсус фан хонаси, замонавий компьютерлар билан жиҳозланган махсус хона мавжуд. Ўқув ишларимизни "Таълим тўғрисида"ги Қонун ва "Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури", Президентимиз фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида "Истиқбол режаси"ни тузиб, шу асосда олиб бормоқдамиз.

Ўқувчиларимизнинг билим ва иқтидорлари юқори даражага кўтарилиб, шаклланиб бормоқда. Бу салоҳият ўқувчиларимизнинг фан олимпиадаларида ва турли миқёсда спорт мусобақаларидаги иштирокида яққол кўзга ташланмоқда. Улар фанларни аъло баҳоларга ўзлаштириб бориши билан бирга, фан олимпиадаларида ҳам юқори ўринларга сазовор бўлиб келмоқда. Мактабимизнинг 12 нафар ўқувчиси туман фан олимпиадасида ғолиб деб топилиб, вилоят босқичи иштирок этдилар. Инглиз тили фани бўйича 9-синф ўқувчиси Моҳинур Райимжонова, математика фани бўйича 9-синф ўқувчиси Нигора Абдуллаева, физика фанидан Зокиржон Саидмуродов, ўзбек тили ва адабиёти фани бўйича Гулсанам Пўлатова, ЭҲМ фанидан Илҳом Исроилов каби ўқувчилар вилоят фан олимпиадасида фаол қатнашиб, фахрли ўринларни олишга муваффақ бўлдилар.

Ўқувчиларимизнинг бундай ютуқларга эришишида аҳил, изланувчан ва талабчан ўқитувчиларнинг алоҳида меҳнатлари бор. Илғор ўқитувчилар моддий ва маънавий рағбатлантирилмоқда. Ўқув даргоҳимизда фаолият кўрсатаётган педагог ходимлар режа асосида малака ошириш курсларига юборилмоқда.

Олиб борилаётган таълим-тарбия ишларимиз натижасида айрим фан ўқитувчилари ҳам алоҳида ютуқларга эришмоқда. Жумладан, физика фани ўқитувчиси М.Дўсматова, ЭҲМ фани ўқитувчиси Ё.Назаров, математика фани ўқитувчиси Қ.Юнусовалар "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" танлови туман босқичида биринчи ўринни эгалладилар. М.Дўсматова вилоятда ҳам ғолиб бўлиб, республика бос-қичида фахрли ўринни эгаллади.

Мактабимизда маънавий-маърифий ва ташкилий ишлар намунали йўлга қўйилган. Дарсдан ташқари тўгарак машғулотлари мунтазам ўтказилиб борилади. Байрамлар, турли кечалар, викториналар, улуғ шоир ва адибларимиз таваллуд кунларига бағишланиб, ғазалхонлик кечалари ва тадбирлар ўтказилиши ҳам анъанага айланган. Навоийхонлик, Бобурхонлик мушоиралари, "Зулфияхоним қизлари" кўрик-танловларида қизларимиз фаол иштирок этиб, ўз истеъдодларини намоён этиб келмоқдалар.

7-синф ўқувчиси Муҳриддин Абдураҳимов бокс бўйича водий биринчилигида қатнашиб, 1-ўринни эгаллади. Шарқ жанг санъати бўйича "Ўзбе-кистон кубоги" ўйинларида 4-синф ўқувчиси Мурод Муҳаммадқодиров ва Отабек Аҳмаджоновлар иштирок этиб, фахрли ўринни эгалладилар.

"Конституция - бахтимиз пойдевори" кўрик-танловининг вилоят босқичи иншолар йўналиши бўйича 9-синф ўқувчиси Гулсанам Пўлатова 3-ўрин соҳибасига айланди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Ўқув юртимиз биноси янги 2011-2012 ўқув йили ва куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёр ҳолатга келтирилди. Ўқувчиларнинг яхши ўқиб, билим олишлари учун барча шароитлар яратилди. Мақсадимиз давр талаби асосида ишлаш, узлуксиз таълимни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, ўқувчиларни халқпарвар ва юрт равнақи учун фидойи инсон қилиб камолга етказишга эришишдир.

Эркиной АҲМАДАЛИЕВА,

Бўз туманидаги

48-давлат ихтисослашган мактаб директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди