Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№43 дан: 14.10.2011

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

"БОЛАЖОН" ТАЯНЧ ДАСТУРИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СИФАТИНИ ОШИРМОҚДА

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ҳамда "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури", шунингдек, Мактабгача таълим Концепцияси асосида мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясини ошириш, мазкур тизим ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш Олтинкўл туман бўлими ва мактабгача таълим муассасалари томонидан бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Ёш авлодни миллий истиқлол ғояларига, она - Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Ушбу масъулиятли вазифани бажаришда тумандаги 22 та мактабгача тарбия муассасаларида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунда тумандаги мактабгача таълим муассасаларидаги 1876 нафар тарбияланувчиларга тажрибали, малакали ходимлар самарали хизмат кўрсатмоқда. Ушбу муассасаларда кичкинтойларнинг машғулотлар ўтиши, дам олишлари, овқатланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

2011 йил апрель ойидан бошлаб муассасаларда "Болажон" таянч дастури асосида иш олиб борилмоқда. Ўқув йили бошидан "устоз-шогирд" фаолияти йўлга қўйилганлиги таълим-тарбия жараёнининг самарали олиб борилишида муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, ҳар бир йўналиш бўйича бола шахсига йўналтирилган таълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида ташкил этилган бадиий гимнастика тўгараклари фаолияти, тўгаракларда олиб борилаётган ишлар намунали йўлга қўйилди.

Ўтказилаётган маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари болажонларни комил инсон бўлиб шаклланишларида муҳим ўрин тутади. Жумладан, 1 июнь "Болаларни ҳимоя қилиш хал-қаро куни"га бағишлаб, "Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор" шиори остида бўлиб ўтган байрам ҳафталиги барчада катта таассурот қолдирди.

Тумандаги 1-мактабгача таълим муассасасида янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган вилоят семинари жуда фойдали бўлди. Мутахассислар ўзаро тажриба алмашдилар. Унда иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари, туман халқ таълими бўлимларининг мактабгача таълим муассасалари мудиралари, услубчилари кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Олиб борилаётган ишларда Ойсулув Ҳамроқулова, Сабохон Қосимова, Лазокатхон Иминова, Ҳабибахон Мадраҳимова, Раънохон Парпиева, Баҳридилхон Абилова, Зуҳрахон Чинбердиева сингари мудираларнинг фаолияти барчага ибрат бўлмоқда.

Бу йил тумандаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган 375 нафардан зиёд болажонлар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди. Мактаб остонасига илк қадам қўйган ана шу ўғил-қизларимиз келажакда, албатта, юрт корига ярайдиган, мард, жасур, оқил инсонлар бўлиб камол топишларига ишончимиз комил.

Мавлудахон КАРИМОВА,

Халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш Олтинкўл туман бўлимининг мактабгача таълим муассасалари бўйича етакчи

мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди