Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№43 дан: 14.10.2011

ИНСОН ВА САЛОМАТЛИК

АКСА УРДИНГИЗ, БЕМОР ЭМАССИЗ

(Россиялик олимлар томонидан аллергияни даволайдиган дори яратилди)

Ҳар йили баҳор ёки куз пайтида ёинки, фасл алмашиниши даврида аллергияга йўлиққанлар акса уришни бошлашади. Бош оғрийди, ўзларини ёмон ҳис этадилар. Энди бундай ҳолнинг олдини олиш имкони топилганга ўхшайди. Россиялик олимлар аллергия хасталигига дучор бўлганларни буткул даволайдиган препаратлар кашф қилишди. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш - ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги бош иммунолог ва аллергологи, академик Раҳим Ҳаитов билан суҳбат жараёнида батафсилроқ билиб олишингиз мумкин.

Раҳим Мусаевич Ҳаитов - 1944 йили Самарқандда туғилган. Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1988 йилдан Россия Иммунология институти директори, 400 дан ортиқ илмий китоб, дарслик ҳамда кашфиётлар муаллифидир.

- Раҳим Мусаевич, акса урган одам касалми ёки аллергия туфайлими, буни қандай аниқлаш мумкин?

- Буни дарҳол аниқлашнинг имкони йўқ. Шифокорлар ҳам бу борада тўғри ташҳис қўйишолмайди. Бемор келади: акса уряпти, йўталяпти. Шифокор бундай ҳолатда унга дарҳол шамоллаш ва юқори нафас йўлининг ўткир юқумли касаллиги ташҳисини қўяди. Ҳатто, турли хил антибиотиклар ва сульфаниламидлар билан даволанишни тайинлайди.

Бироқ, бундай дори воситалари ҳолатни енгиллаштирмайди. Аксинча, бемор ҳолатини оғирлаштиради. Шу сабабли, беморда шамоллаш белгилари - акса уриш, бурун битиб қолиши, йўтал, иситма безовта қилаётган бўлса, юқумли касалликка қарши курашиш фойда бермайди. Бунда бемор дарҳол аллерголог-иммунологга мурожаат этиши лозим.

- Нима учун соғом одам озгина чанг кўтарилса ҳам безовталана бошлайди? Ахир, бу микроб эмас-ку!

- Аллергия пайдо бўлишининг аниқ сабабларини ҳеч ким билмайди. Бу борада генетика катта аҳамиятга эга. Агар онаси ёки отасида аллергия бўлса, боланинг ушбу хасталик билан касалланиши 25-30 фоизни ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида ота-онада аллергия бўлса, авлоднинг аллергияга мойиллиги 80 фоиз бўлиши кузатилган. Умуман, аллергияга ҳар қандай одам ҳам дучор бўлиши мумкин. Чунки аллергиядан сақланишнинг имкони йўқ.

Таассуфки, бундай беморлар сони ҳар ўн йилда икки баробарга ортиб бормоқда. Ўтган асрнинг бошларида уларнинг сафи атиги 1-2 фоиз бўлган, ҳозир эса ривожланган мамлакатлар аҳолисининг 35 фоизини ташкил этмоқда.

Аллергия нимадан пайдо бўляпти, деган саволга жавоб йўқ. Аммо инсон аллергиядан қандай азият чекаётгани эса аниқ ўрганиб чиқилган. Агар инсон организмига турли бактериялар, вируслар, бошқа зарарли микроблар кириб қолгудек бўлса, иммун тизими дарҳол ҳимоя қилувчи воситалар ишлаб чиқарадики, бу орқали "душман"ни бартараф қилиб, кишини хавфдан сақлаб қолади. Аллергия ҳолатида эса иммун тизими ишламай қолади. Ҳимоя қилувчи воситалар ўрнига Е классдаги аллергик иммуноглобулин юзага келади. Буруннинг шиллиқ қаватига ўтгач, бурун битиши ва қизариши келиб чиқади, кўз ёшланиб, нафас йўлига ҳалақит бера бошлайди.

- Аллергияга қарши дори борми?

- Ҳа, бизнинг институтимизда бундай препаратлар ишлаб чиқилган. Бизнинг кашфиёт тушунарли бўлиши учун бугунги кунда аллергияга қарши қандай даво қўлланилаётганини айтиб ўтишим зарур. Айни пайтда аллергияга қарши бир неча дори воситалари мавжуд бўлиб, бундай таблеткалар даволашга мутлақо ёрдам бермайди. Фақат аллергик симптомларни вақтинча тўхтатиб туради, холос. Бундай дорини ичмай қўйдингизми, яна маълум муддат ўтгач, аллергия безовта қила бошлайди.

Дунё бўйича шу пайтгача аллергиядан ҳақиқий даволанишда - специфик иммунотерапиядан фойдаланиб келинган. Аввало, шифокор аллергенлар сабабини аниқлаб, кейин лаборатория шароитида тозалагач, жуда кичик дозада бемор томирига бир неча ой мобайнида юборилади. Шундай даволаш курсларидан 4-5 маротаба ўтилгачгина яхши натижага эришиш мумкин.

Биз ҳам аллергенлар сабабини аниқлаб оламиз. Шундан кейин иммуномодулятор молекуласи билан бирлаштиришимиз ҳисобига аллергик реакция ҳимоя қилиш жараёнига ўтади. Янги препаратимиз номини аллерготропин, деб атадик. Кўп йиллик тадқиқотларимиз кўрсатишича, бундай препаратлар жуда яхши натижага олиб келди.

- Аллергия мавсумига қандай тайёрланиш мумкин?

- Энг аввало, шуни билиш зарурки, киши нимадан ва қайси ҳолатда аллергиядан безовталаняпти? Қишки қорлар эриб, кунлар исий бошлаганида, дарахт баргларининг тўкилиши, чириши, баҳорда турли дарахтлар ва ўсимликларнинг гуллаши, ёзги мавсумдаги ўзгаришлар ҳам аллергияни қўзғатиши мумкин. Энг муҳими, уйингизда озода ва покизаликни сақланг. Хонадонингизда эса "тиббий аптечка"нгизга антигистамин препаратлардан келтириб қўйишни унутманг.

- Ёз мавсумида қулоғимга чалинган бир воқеани айтсам: бировни ари чаққан экан, ҳаёти ўлим билан тугапти...

- Бу инсект аллергия ҳисобланиб, чивин, қовоқари, асалари ва бошқа ҳашаротлар чақиши туфайли юз беради. Ҳашарот биринчи марта чаққанида кишида аллергик антителни келтириб чиқарса, иккинчи мартасида эса оғир ҳолатни келтириб, оқибати ўлимга олиб бориши мумкин. Шунинг учун агар Сизда ҳашарот чақиши туфайли қачонлардир аллергияни бошингиздан кечирган бўлсангиз, албатта, аллерголог маслаҳатини олинг. Бундай беморларни даволашнинг асосий усули - қовоқари ва ари заҳрига қарши специфик иммунотерапия аллергенлари билан даволаш яхши натижа беради.

Юлия БОРТА, "Аиф"

газетасидан жузъий қисқартиришлар билан Феруза МИРЗАОЛИМОВА таржимаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди