Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№44 дан: 27.10.2011

ДЕПУТАТ МИНБАРИ

ИСТИҚЛОЛ БЕРГАН САОДАТ

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор берилмоқда. Ёшлар камолотининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонунлари, шунингдек, Кадрлар тайёрлаш, Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат дастурларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг қатор фармон ва қарорларида ўз аксини топган.

Президентимиз томонидан ҳар бир йилга ижтимоий-иқтисодий йўналишларнинг тараққиётини юксалтириш, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида нуфузини ошириш мақсадида маълум бир ном билан аталиши анъанага айланган. Таъкидлаш жоизки, ҳар йили қабул қилинган Давлат дастурининг асосини баркамол авлодга ғамхўрлик ва уларга улкан имкониятлар яратиб берилиши ташкил этади. Хусусан, 2010 йил - "Баркамол авлод йили", 2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурларида ҳам ўқувчи-ёшларнинг ўз салоҳият, қобилият ва истеъдодини намоён этишлари учун кенг имконият ва имтиёзлар белгиланган.

Юртимиз тараққиёти, Ватанимиз равнақи ёш авлоднинг камолоти, илмий салоҳияти, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбия топишига боғлиқ. Шунинг учун ҳам Президентимиз ёш авлод, тарбияси борасида энг муҳим вазифалар ҳақида фикр юритар экан, "Биринчилар қаторида ёш авлоднинг манфаатларини таъминлашни кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш, амалдаги қонун ҳужжатларини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишимиз зарур" - деб, алоҳида таъкидлайди.

Юртбошимиз Ислом Каримов миллий истиқлол ғоясининг бош тамойили сифатида "Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт" барпо этиш концепциясини ишлаб чиққанда, аввало, миллий ғоянинг турмушдаги амалий ифодасини рўёбга чиқаришни назарда тутганлиги ҳам бежиз эмас. Халқчил мафкура ёшларни муайян мақсад йўлида уюштиради ва ана шу мақсадни амалга оширишга уларни сафарбар этади, бунинг ёрқин ифодаси миллий истиқлол ғояси тимсолида кўзга ташланмоқда.

Миллий истиқлол ғояси берган улуғ неъматлардан бири бу кишиларимизнинг, айниқса, ёшларда дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларнинг меҳнатга онгли муносабати, тадбиркорлик фаолиятига ҳамда сиёсий воқелик ва мамлакат сиёсатига нисбатан қизиқиш ва иштиёқи ортиши, боқимандалик кайфиятидан йироқ бўлишига интилишидир.

Ёшлар маънавиятининг юксалиши - комил инсон бўлиш, ҳалоллик ва адолат билан ҳаёт кечириш каби олижаноб фазилатларнинг маъно-мазмунини нафақат чуқур англаш, балки шундай хусусиятларга эга бўлиш, уларга амал қилиб яшаш-одамзотнинг маънавий бойлигини белгилаб берадиган асосий мезон десак, асло хато бўлмайди. Ўйлайманки, бундай хулосани ҳар бир ёш ўз онгли ҳаёти давомида орзу қилиб, интилиб келган юксак маънавий идеалнинг фалсафий ифодаси, мантиқий натижаси сифатида қабул қилиши ўринлидир.

Ёшлар маънавиятининг яна бир муҳим хусусияти, ички дунёси ва иродасининг бақувватлиги, имон-эътиқодининг мустаҳкамлигидир.

Бугун мамлакатимиз ёшларига ўз истак ва ҳоҳишларига кўра ўқиш, билим олиш, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча шароитлар яратиб берилган. Ёшлар истиқлол берган ана шундай беқиёс саодатдан бағоят мамнун эканликлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишларида муҳим ўрин тутаётганлигини уларнинг турли соҳаларда мамлакатимиз миқёсидаги ҳамда халқаро майдонлардаги эришаётган ижобий натижалари орқали гувоҳи бўлиб турибмиз.

Дарҳақиқат, Истиқлол йилларида юртимизда турли кўрик-танловларни ўтказиш яхши анъанага айлангани қувонарлидир. Ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгида ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, истеъдодли йигит-қизларни қўл-лаб-қувватлашга қаратилган "Келажак овози", "Янги авлод", "Ягонасан, муқаддас Ватан!", "Ниҳол", Зулфия номидаги Давлат мукофоти каби танловлар шулар жумласидандир. Энг муҳими, бундай ижодий беллашувларнинг энг чекка туман ва қишлоқларда ҳам ўтказиб келинаётгани ҳақиқий иқтидор эгаларини кашф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашнинг бугунги босқичида амалга оширилаётган ўзгаришлар самарадорлиги, кўп жиҳатдан бутун халқнинг, асосан мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этувчи ёшларнинг ушбу ҳаракат, мақсад ва вазифаларини тўғри тушунишига боғлиқ. Шу муносабат билан Ўзбекистон халқ демократик партияси ҳуқуқий-демократик давлат, фуқаролик жамиятини шакллантиришда ва барқарор иқтисодий ривожланиш сиёсатининг сўзсиз шарти сифатида мамлакатда ижтимоий, миллатлараро, динлараро ва фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлашда иштирок этишни ўзининг устувор вазифаси, деб билади. Шунингдек, партиямиз дастурида ёшларнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаоллигини ошириш, сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш, фуқаролик пози- циясини шакллантириш алоҳида ўрин тутади.

Мақсадларни амалга ошириш йўлида ташкил этилган партиянинг "Истиқбол" ёшлар қаноти бугунги кунда ўз сафига 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 110 мингдан ортиқ йигит-қизларни бирлаштирган ҳолда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб бормоқда. Бу "Истиқбол" ёшлар қаноти фао-лиятининг такомиллашувига, сифат жиҳатдан ўсишига, ёшларимизни давр билан ҳамнафас бўлишига замин яратмокда.

Ҳафизахон КАРИМОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси депутати, ХДП фракцияси аъзоси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди