Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 03.11.2011

ДЎППИДЎЗ ОДИНАХОН

Одинахон Йўлдошева Андижон шаҳрининг "Эркин" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. Қўлида гулдай ҳунари бор - дўппидўз. Шу касби орқасидан рўзғори бут, ҳаёти тўкисдир.

Одинахоннинг Йўлдошевлар хонадонига келин бўлиб тушганига чорак аср вақт бўлди. Келгандан буён дўппидўзлиги унинг оиладаги, маҳалла-кўйдаги обрўсини оширди ва кўпларнинг ҳурматига сазовор қилди. Айниқса, қайнонаси Кимёхон буви ундан миннатдор.Чунки бу чевар келини онахоннинг ҳунарини ўрганиб, оила анъанасини давом эттирмоқда.

Ўз даврида Кимёхон буви ҳам дўппидўз-ҳунарманд бўлган. У тиккан "Чуст", "Ситора", "Андижон", "Инжиқ нусха" каби дўппилар ўзбек ўғлонлари бошида миллийлик рамзи сифатида қадр топган.

Дарвоқе, "Эркин" МФЙ аҳли орасида қайнона-келин Кимёхон ва Одинахонларнинг ўрни ва қадри баландлиги, шубҳасиз, умрбоқий ҳунарлари шарофатидандир.

Ш.КЕЛДИЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди