Кеча "Янги авлод - 2011" Республика болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 546 нафар бола иштирок этди.
Истеъдодли болалар мумтоз қўшиқлар, вокаль, миллий чолғу, рақс, амалий ва тасвирий санъат, назм ва наср йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
СУРАТДА: Шахриҳон туманидаги 1-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Дилфузахон Ҳакимова ўз ижодини намойиш этмоқда.
З.УМУРЗОҚОВ олган сурат.
|