Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 03.11.2011

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАРИМИЗ

ҚАНОТ ЁЗГАН ОРЗУЛАР

Мамлакатимизда шундай ёшлар борки, улар ўзларининг иқтидор ва истеъдодларини намоён қилиб, кўпчиликнинг ишончини оқлашмоқда. Шундай ёшлардан бири Ойдиной Муҳаммаджоновадир.

У ёш бўлишига қарамай кўплаб тадбирларда, танловларда иштирок этиб, истеъдодини яққол намойиш этмоқда. Чунки у болалигиданоқ адабиётга, шеъриятга меҳр қўйган ва бу соҳада тинмай изланиб келмоқда.

Ойдиной мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, бадиий ижод, шеърият билан ҳам ошнодир. Шеъриятнинг сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқда. Шунинг учун ҳам ёзган шеърлари пишиқ-пухта. Унинг шеърларида кўпроқ беғубор орзулар, ёшлик ўйлари, болаликнинг рангин олами акс этади, дилидагини тилига кўчиради.

Ойдиной Муҳаммаджонова ҳозирда Асака туманидаги 59-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси. Албатта, ёш ижодкор мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, тумандаги "Баркамол авлод" болалар маркази қошидаги "Ёш журналист ва нотиқ" тўгарагининг фаол аъзоси. Асакалик ёшлар чин маънода, ғайрат-шижоатлидирлар. Ойдиной Муҳаммаджонова ҳам ана шу хислатлари билан олға интилаётганлардан бири. Шу боис, унинг биринчи китоби тез кунларда нашрдан чиқади.

Ойдинойнинг орзулари ушалмоқда. У яқинда бўлиб ўтган "Янги авлод" танловининг ҳудудий босқичида адабиёт йўналиши бўйича мутлақ ғолиб бўлди. Бу ҳам ёш ижодкор қиз маҳорат ва истеъдодининг эътирофидир. Айни кунда Ойдиной мазкур танловнинг вилоят босқичига жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

Унинг қанот ёзган орзулари шундан далолат бермоқда. У келажакда элимизнинг суюкли шоираларидан бўлиб етишса, не ажаб?..

Гулга тўлиб кетса

кенг олам,

Бахтга ошно бўлса

ҳар одам.

Келса илҳом миниб отида,

Учгум-орзулар қанотида.

Моҳидил ҚОДИРОВА,

Асака тумани

"Баркамол авлод"

маркази тўгарак раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди