Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 03.11.2011

ИСТИҚБОЛ ЭГАЛАРИ

ГУЛШАНОЙ - МОҲИР ТЎҚУВЧИ

Олтинкўллик Гулшаной Азимова истеъдодли ёшлардан бири. Айни пайтда у Андижон давлат университетининг 2-босқич талабаси.

У болалигиданоқ тўқувчиликка меҳр қўйди, ушбу ҳунарнинг сир-асрорларини пухта ўрганишга интилди. Унга онаси биринчи устоз бўлди. Моҳир тўқувчи бўлган онаси болалигидаёқ Муҳайёхоннинг ҳар бир ҳаракатини кузата бошлади. Гулшаной зийраккина қиз бўлганидан тез орада тўқувчилик сирларини ўзлаштириб олди. Ўзи ва яқинлари учун тўқиган кийим-бошлар барчанинг ҳавасини келтирди.

Йиллар ўтиб, бу зукко қизалоқ ўз ишининг моҳир устасига айланди. Мактабда "Моҳир қўллар" тўгарагига қатнар, иложи борича устозларидан ниманидир ўрганишга ҳаракат қиларди. Изланувчанлиги, интилувчанлиги ва тиришқоқлиги сабабли бу борада қатор ютуқларни қўлга киритди.

Жумладан, "Янги авлод - 2006" Республика фестивалида қатнашиб, Фахрий ёрлиқ билан мукофотланди. Гулшаной нафақат ҳунар ўрганишда илғор, балки фанлардан аъло баҳоларга ўқиб, аълочи ўқувчилар сафидан ўрин олган. У 2006-2007 ўқув йилида ўтказилган фан олимпиадасида "Давлат ҳуқуқи асослари" фанидан туман ва вилоят босқичларида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллади. 2008 йили "Нафосат маликаси" ҳамда "Келажак овози - 2008" Республика танловининг минтақавий босқичида ҳам фахрли 1-ўринни эгаллади. 2008 йили "Ўзбекистон мустақил диёр" танловида "Энг маҳоратли тўқувчи" номинацияси бўйича ғолиб бўлди. 2009 йили "Марҳабо истеъдодлар - 2009"да 1-ўринга сазовор бўлди. Коллеж ва махсус мактаб-интернати ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Наврўзим - миллий ғурурим" фестивалида "Қўл меҳнати санъатининг энг яхши устаси" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Замон билан ҳамнафас бўлишга интилган Гулшаной тўқувчилик соҳаси бўйича интернет орқали ва халқаро журналлардан янги, замонавий моделларни кўриб, ўрганиб, мунтазам равишда ўз малакасини ошириб бормоқда. Айниқса, "Жозибали тўқувчи" ўқув маркази билан ҳамкорлик қилиб, янги "Келинлик либоси"ни тўқиш лойиҳаси устида муваффақиятли иш олиб борди.

- Гулшаной иқтидорлилиги, изланувчанлиги ва ташкилотчилик қобилияти билан бошқалардан ажралиб туради. У тинимсиз ишлайди, билим даражасини доимо ошириб боради ва янги моделлар, лойиҳалар устида изланишлар олиб боради, - дейди марказ раҳбари Н.Абдуллаева шогирдидан ғурурланиб.

Гулшанойнинг "Моҳир қўллар" лойиҳаси инсонпарварлик ғояси билан йўғрилганлиги билан имконияти чекланган ва камтаъминланган оила фарзандларида келажакка умид уйғотади ва уларда ўзларини жамият учун керакли инсон эканликларини ҳис этишга катта ёрдам беради. Тўқувчи қиз қўғирчоқлар тикиш билан ҳам шуғулланади. Бугун қалби бир олам орзу умидларга тўла. Бу серқирра истеъдод соҳибаси кўплаб хайрли ишларни амалга ошириш билан банд.

Гулшаной Азимова МТДП Олтинкўл тумани Кенгаши "Ёшлар қаноти"нинг фаол аъзоларидан. У партия ташкилоти томонидан ўтказиладиган тадбирларда ташкилотчилик қилади. Сиёсий билимини бойитиш борасида вилоят миқёсида ўтказиладиган тадбирларда фаол қатнашади.

- Мақсадим жамиятда ўз ўрнимга эга бўлиш. Муҳтарам юртбошимиз раҳбарлигида ҳукуматимиз томонидан биз, ёшлар учун яратилаётган барча шарт-шароитлардан тўғри фойдаланган ҳолда, истеъдодимни эркин намоён этиб, мустақил Ватан келажаги учун хизмат қилишдир, - дейди Гулшаной биз билан суҳбатда.

Биз моҳир қўлли Гулшанойнинг яратувчанлик истеъдодига ҳавас қилиб, унинг келгусидаги ишларида омадлар тилаймиз.

Муҳаррам

ҲАМРАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди