Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№45 дан: 03.11.2011

Юз билан юзлашганлар

МЕҲНАТДА ЎТГАН УМР

Булоқбоши туманида юз билан юзлашган, пири бадавлат ва нуроний онахонлар жуда кўп. Бу ҳол туманнинг баҳаволиги-ю, гўзал табиатида бўлса ажаб эмас.

Ҳар тонг эрта туриб, теварак-атрофга назар солсангиз, пурвиқор тоғлар инсон кўнглини беҳад кўкларга кўтаради. Шарқироқ сойлари дилларни сарафроз этиб, қалбларга таскин беради. Табиатнинг ўзи асл шифокорлигига амин бўлади, киши.

Ана шундай сўлим табиатли, мўъжизакор масканда туғилиб ўсган онахонлардан бири Ҳукуматхон она Нурматовадир. У туман марказидаги Тоштемир Раҳимов номли МФЙ ҳудудида истиқомат қилади.

Онахон 1905 йили Булоқбоши қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ота-онаси оддий деҳ-қон бўлгани учун улар изидан бориб, қаноти остига кирди. Ёшликдан меҳнатда кўзи пишди. Аёл кишига хос бўлган чеварлик ҳунарини эгаллади. Ўзи, оила аъзолари учун кўйлак-тўн тикди. Улғайгач, колхозга аъзо бўлиб кирди. Шу орада уни Солижон Ғозиевга турмушга беришди. Солижон ва Ҳукуматхон икковлон далада бирга ишлаб, камтарона ҳаёт кечирдилар. Қорақўзи, Маликахон ва Фотимахон сингари аҳли солиҳ фарзандларни ул-ғайтиришди.

Кўп ўтмай уруш бошланди. Шафқатсиз уруш бу оилага ҳам айрилиқ аталмиш оғир синовни солди. Ғозижон аканинг пешонасига урушдан омон қайтиш ёзилмаган экан.

Она ва фарзандлар кута-кута бу қисматга кўндилар. Ҳукуматхон опа ёлғизқўллик билан болаларини улғайтириб, уйлаб-жойлади. Турмуш ташвишлари, қийинчиликлар, изтироб ва аламларини меҳнатдан олди. Далага чиқди, ипак қурти боқди. Қиш-қировли кунларда чеварлик қилиб, кун кечирди.

Аммо ҳозирга келиб, онахон хасталанди. Кўзларидан нур кетди. Фақат бир жойда бўлиб қолди. Шундай бўлса-да, фарзандлари, неваралари, келинлари ардоғида шукроналикда умргузаронлик қилиб келмоқда. Уларга невара келин Ҳидоятхон қарайди, парвариш қилади. Тўй-тўркин, турли маросимларга олиб боради.

Кўпчилик одамлар тафтидан, эътиборидан кўнгли тоғдек кўтарилган момонинг чеҳраси очилиб, юраги ёзилади. Ахир, кексайган чоғда инсон ўзгалар меҳрига, эътиборига муҳтож бўлади-да...

Ҳукуматхон она дунёга келиб фақат меҳнатни кўрди. Меҳнатнинг гаштини, завқини, машаққати-ю роҳатини туйди. Тинч-осо-йишта замонларга етиб келиб эса инсонга бўлган меҳр-оқибатни кўрди. Маҳалла-кўй, атрофдаги саховатпеша инсонлар унинг ҳолидан хабар олиб туришади. Шу боис, онахон тушкунликка тушмайди. Намозини ўқиб, дуолар қилади.

"-Бошинглар тошдан бўлсин, умринглар, ризқингларга барака берсин. Мен каби улуғ ёшга кириб юринглар", - дея доимо онахоннинг қўллари дуода.

...Бугунги кунда 106 ёшни қаршилаган онахон 22 невара, 63 нафар чевара, 30 нафар эваралари ардоғида умргузаронлик қилиб келмоқда.

Юртимизда мана шундай пири-бадавлат онахонлар бор экан, уларнинг дуолари билан ҳаётимиз янада файзли бўлаверади.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди