Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 08.12.2011

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ

ОДОБ-АХЛОҚ - МИЛЛАТИМИЗ КЎРКИДИР

Халқимизнинг урф-одатлари, турмуш тарзи, таълим-тарбия, маданияти анъаналари мозийнинг узоқ-узоқ асрларига бориб тақалади. Бугунги кун кишиси, келажак авлодларимиз миллий маънавиятимиз асоси бўлган қадриятларимизни яхши билишлари ва унга риоя қилишлари лозим.

Шундагина жамият фаровон, кишилар осойишта ва маданий ҳаёт кечирадилар. Бу тарихнинг барча даврларида эътироф этилган ҳақиқатдир.

Одоб-ахлоқ, миллий тарбия мезонлари хусусида улуғ алломалар, олимлар томонидан жуда кўп асарлар ёзилган. Бугун ёшлар тарбиясида ана шу асарларнинг ўрни ва роли жуда муҳимдир.

Тарихдан машхур Камолиддин Ҳусайн Воиз Кошифийнинг "Ахлоқи Мухсиний", "Равзати шаҳодати" ("Шаҳодат боғи") каби асарларида одоб-ахлоқ масалалари кенг ёритилган. Кошифийнинг асарларида таълим-тарбия, ахлоқ масалалари кўпчилик учун андоза, намуна, одоб нормаси сифатида қисқа, асосли, лўнда қилиб ёзилган. Кошифийнинг фикрича, инсон фазилати унинг эгаллаган таълим-тарбиясига боғлиқ, шундагина у одобли ҳисобланиши мумкин.

"Одоб - бу қалбни ёмон сўзлардан ва ножўя хулқдан сақлай олиш, ўзини ва ўзгаларни ҳам ҳурмат қила билишдадир", - дейди олим. Бу билан у кишиларнинг инсонийлик белгиси унинг одобли, ахлоқли эканлиги билан ўлчанади деб таъкидлайди ва барча инсонларни яхши хулқли бўлишга чақиради.

Имом Исмоил Ал-Бухорийнинг "Ал-адаб Ал-Муфрад" ("Адаб дурдоналари") китоби ота-онани ҳурмат қилиш зарурлиги тўғрисидаги сўзлар билан бошланади. Жумладан, бир Ҳадисда шундай дейилади: "Инсонни кўзига улуғ қилиб кўрсатадиган феъл-атвори ҳам бу - одобдир."

Буюк мутафаккир, форс - тожик адабиётининг классикларидан бири Абулқосил Фаррухий эса одобнинг ҳимматини шундай таърифлайди:

Яхши хулқ шоҳлик ва катта

мамлакатдан яхшироқ,

Соф табиат тилла гавҳар

конидан яхшироқ.

Воиз Кошифий инсонларда оқ кўнгиллилик, бағрикенглик, меҳнатсеварлик, софдиллик, ростгўйлик, саҳийлик, виждонлилик, иродалилик, қатъиятлилик каби фазилатлар бўлиши шарт ва булар инсоннинг баркамоллигидан далолат беради, дейди. Аммо хасислик, таъмагирлик, очкўзлик, дилозорлик, пасткашлик, тухматчилик, хоинлик, ёлғончилик кишиларни бебурд, ахлоқсиз қилиб қўяди. Бундай салбий хислатлар уларни обрўсизлантиради, ҳаётини издан чиқаради, нотўғри йўлга бошлайди. "Пасткаш, бахил одамдан яхшилик кутиш мевасиз дарахтдан мева кутишга ўхшайди", деб таъкидлайди.

Улуғ аллома Ибн Сино инсон ҳаёти тўғрисида шундай деган: "Инсонда доим турадурғон ҳусн ила латофат ҳаё ила ибодур. Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидур".

Абу Наср Фаробий эса инсон ўзининг яхши одоби билан бахт-саодатга эришиши мумкин, дейди. Замонамизнинг йирик маърифатпарварларидан бўлмиш Абдулла Авлоний инсон баркамоллиги унинг ақли, жисмоний соғломлигида ҳамда одоби ва хушхулқида, деб билади.

Абдулла Авлоний тил ва сўз одоби ҳақидаги умуминсоний фикрларни шундай таърифлайди: "...сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатадиган тарозидир. Ақл соҳиблари кишининг дилдаги фикр ва ниятини илм ва қуввати, қадр ва қимматини сўзлаган сўзидан билурлар".

Абдулла Авлоний аҳлоқ - бу хулқлар мажмуасидир, аммо яхши хулқ ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум бир шароит, тарбия кераклигини айтади. Ва тарбиянинг бола камолотида тутган ўрни тўғрисида шундай дейди:

Темирчининг боласи

тарбият топса бўлар олим,

Бузилса хулқи, Луқмон ўғил

бўлса ҳам, бўлғуси золим!

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шундай хулосага келиш мумкин. Яъни, одоб - миллатимиз кўрки, ҳаётимизнинг мағзидир.

Республикамиз мустақилликка эришган бир вақтда, жамиятдаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш кўп жиҳатдан биз яшаб турган жамиятнинг ва ундаги ҳар бир шахснинг ахлоқ даражасига боғлиқ. Бунинг учун доно халқимизнинг, мутафаккирларимизнинг оқилона фикрларига риоя қилиб, ёшларимизга болаликларидан аждодларимиздан бизга мерос қолган энг ҳақчил одоб намуналарини ўргатиб боришимиз зарур.

Бир сўз билан айтганда, миллий тарбиямиз анъаналари ёшларда миллий ғурур, ўз ва ўзга халқларга ҳурмат, илмли бўлиш, одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллаш, Ватанпарварлик каби фазилатларни шакллантиради, қолаверса, халқимизни маънавий ва моддий жиҳатдан бой миллатга айлантиришга хизмат қилади.

Х.ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Андижон давлат

тиббиёт институти

профессори, тиббиёт фанлари доктори.

Б.МАҲМУДОВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди