Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 08.12.2011

8 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ КУНИ

КАФОЛАТЛАНГАН ҲУҚУҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мустақил мамлакатимизнинг Асосий Қонуни бўлиб, унда жамиятимизнинг умумий ривожланиш йўл-йўриқлари ҳамда фуқароларнинг жамиятдаги ўрнини белгиловчи ҳуқуқ ва бурчлари тўла-тўкис ифодаланган.

Жумладан, мамлакатимиз ёш авлодининг ўқиб, билимли бўлиши, шахс сифатида камолга етишлари Асосий Қонуннинг 41-моддасида шундай кафолатланган: "Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир".

Конституцияда белгиланган бу кафолатлар ёш йигит ва қизларнинг ўқиб, билим олишга интилишлари тўла қўллаб-қувватлашдан ташқари, бу интилишларга оилаларда ва жамиятда ҳар қандай тўсиқлар қўйишни таъқиқлайди. Бинобарин, бизнинг ёшларимиз билим олишда таълим масканини, шунингдек, қайси тилда ўқишни ҳам танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Бунга бизнинг 50-умумтаълим мактабидаги ўқув-тарбия жараёни аниқ мисол бўла олади.

Мактабимиз Андижон шаҳридаги илғор таълим масканларидан биридир. Айни даврда бу масканда 1422 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Бошқача айтганда, улар ўзлари учун Конституцияда кафолатланган бепул таълим олиш ҳуқуқларидан фойдаланмоқдалар.

Мактабимизда таълим-тарбия ишлари ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Бунинг учун 31 та ўзбек, 17 та рус синфи ташкил этилган. Рус синфларидаги ўқувчилар орасида шаҳримизда яшовчи турли миллат вакилларининг фарзандларидан ташқари, рус тилини пухта ўрганишга аҳд қилган ўзбек ёшлари ҳам анчагина бор.

Ўқувчиларга таълим бераётган педагоглар ҳам ўзбек, рус, татар, корейс, уйғур каби турли миллат вакилларидир. Бу ўқитувчиларнинг кўпчилиги билим даражаси ва педагогик маҳорати жиҳатидан олий ва биринчи тоифали мутахассислардир. Улар орасида Моҳигул Аҳмедова, Эльвира Панфилова, Феруза Мадумарова, Ирина Муҳамедшина, Галина Студеникина каби элга танилган муаллималар бор.

Конституция куни арафасида барча синфларда алоҳида дарслар ташкил этилиб, унда Асосий Қонунимизнинг моҳияти, унда белгиланган ҳуқуқ ва бурчлар, миллий бағрикенглик тушунчалари ҳақида батафсил суҳбатлар олиб борилди. Бу ўқувчиларимизнинг нафақат билимларини оширади, балки уларнинг қалбида Бош Қомусимизга нисбатан ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлайди.

Лолахон ВАЛИЕВА,

она тили ва адабиёти

фани ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди