Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 08.12.2011

ЮРТ УЧУН ФИДОЙИ БЎЛАЙЛИК

"Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.

Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир".

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ХI боб, 49-модда.

Адолат - ҳар бир инсоннинг жамиятда фаровон ҳаёт кечиришининг асосий гарови. Конституция эса ана шу адолат мезонини таъминлайдиган энг устувор қонундир.

1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги эълон қилинди. 1992 йил 8 декабрда эса мамлакатимиз Бош қомуси қабул қилинди.

Мустақиллигимизнинг, миллий давлатимизнинг муҳим шартларидан бири - Конституциямиз хусусида сўз кетганда беихтиёр қалбларимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлади.

Айниқса, Андижонимиз ғурури бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ёнидан ўтганда кишини ҳаяжон босади. Бу ёдгорлик истиқлол йилларида кўз олдимизда бўлаётган улкан бунёдкорлик ишларини, юксалишларни муносиб баҳолашга, қадрлашга, давом эттиришга юракларимизда рағбат уйғотади.

Бош Қомусимиз бандларида кўнгилларга умид бахш этувчи ана шу каби қадриятларимизнинг қонуний ҳимояси ўз аксини топиши эса хақнинг қадр тушунчасини баланд тутишига яна бир бор ишорадир.

Биз қадри, қадди баланд халқмиз. Биз узоқни кўра олган, ўчмас чироқлар ёқиб кетган улуғ сиймоларнинг авлодимиз. Шунинг учун ер юзининг қайси нуқтасида бўлмайлик, "Бухорийлар авлоди", "Темур ворислари", "Навоий, Ибн Сино, Берунийларни камол топтирган юрт фарзандлари" дея эъзозланамиз, бизга ҳавас билан қарашади.

Мен, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ёш авлод онгига сингдиришда ана шу ғурур ва ифтихорнинг қонунларимиз бандларида ўз аксини топганига эътибор қаратаман. Ўқувчиларимиз муқаддас қадамжоларимиз, тарихий, маънавий, маданий меросимизни ички бир муҳаббат, эъзоз билан асраб-авайлашга эришса ва айни пайтда бу бойликларимиз давлат томонидан муҳофаза этилишининг мазмун-моҳиятини теран идрок эта олишса, уларда Ватанпарварлик туйғуси янада улғайиши шаксиз.

Демак, ўқувчи-ёшларимиз давлат рамзлари ва Бош қомусимизни бандма-банд ўрганиб, қонунларимизга ҳурмат билан қарашлари, унга амал қилишни бурч, деб билиб, юрт равнақини, қадр-қимматини юксалтиришда фидойи бўлишлари лозим.

Динара МАТМУСАЕВА,

педагог.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди