Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 08.12.2011

ТАВСИЯ

ҚАНДАЙ КИР ЮВИШ СОДАСИНИ ТАНЛАГАН МАЪҚУЛ?

Ҳар бир оила бекаси, аёлларимиз кийим-кечак ва уст-бошлар, шунингдек, бошқа буюмларни ювиш ҳамда тозалашда турли кир ювиш воситаларидан фойдаланадилар. Аммо биз кўп ҳолларда қўллаётган кир ювиш кукунлари организмимизга қандай таъсир кўрсатишини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.

Ҳозирги кунда содаларнинг қалбакилашиб кетаётгани унинг салбий таъсирини ошириб юбораётгани ҳам бор гап.

Аввало, бир ёшгача бўлган болаларнинг кийим-бошларини кир ювиш содаси билан ювиш мумкин эмас.Сода ўткир ҳидли химиявий восита бўлгани учун организм терисини тез таъсирлантириб, ачишиш, қичишиш (аллергия) ҳолатини келтириб чиқариши мумкин.

Озиқ-овқат, суюқлик ва бошқа истеъмол маҳсулотлари учун ишлатиладиган идиш ва буюмларни ҳам кир ювиш содаси билан ювиш ярамайди. Идиш-товоқ ювиш учун мўлжалланган махсус содалар бўлмаган тақдирда ундан фойдаланилса, чайилган идишлар офтоб нурида обдон қуритилиши, кир ювиш воситасининг хиди ва таъсири ҳавога кўтарилиши лозим. Акс ҳолда бундай идишлардан фойдаланилганда ошқозон-ичак фаолияти бузилиб, ошқозон тизимида турли касалликлар қўзғолиши мумкин.

Мутахассислар фикрича, биринчи навбатда ҳар бир бека ўзи учун сифат сертификатига эга, сифатли кир ювиш ашёсини танлай билиши лозим. Орасталик ва тозаликка доимий эътибор берадиган бекалар нархи бироз қимматроқ бўлса-да, сифатли содани харид қилиб оладилар. Кўпинча, қалбаки содалар арзон, ишлатилганда тез эрувчан ва кир-доғларни яхши кетказмайдиган бўлади. Шунингдек, уни ишлатаётган вақтингизда қўлларингиз қизариб, ачиша бошласа, дарҳол ундан фойдаланишни тўхтатинг. Эътиборсизлигингиз салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бозорларда, савдо дўконларида нархи бироз қимматроқ содани олиб ишлатиб кўринг. Бундай кир ювиш воситаси сувда аста-секинлик билан эриб, сўнг кўпикка айланади. Қўлларингиз ҳам таъсирланмайди, кирлар ҳам яхши оқаради. Бу воситани арзон-сифатсиз восита билан солиштириб кўринг.

Сифатсиз маҳсулотни қўллаш кишига кўп ташвиш ва зиён келтириши мумкин. Кир ювиш воситасини тўғри танлай билмаслик турли тери касалликларини ҳам келтириб чиқариши эҳтимоли йўқ эмас.

Азиз уй бекалари! Ҳарид қилаётган ҳар бир маҳсулотни, жумладан, кир ювиш воситасининг яроқлилик муддатига ҳам эътибор қаратинг.

Агар соданинг муддати ўтиб кетган бўлса, шубҳасиз, у ўз сифатини йўқотади. Яъни, унинг тозаловчи, оқартирувчи хусусиятлари камайиб, кирни сиз кутган даражада тозаламаслиги аниқ.

Тайёрловчи: Озода ОЛИМОВА,

Шаҳрихон енгил саноат касб-ҳунар

коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди