Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 08.12.2011

БИЛАСИЗМИ?

САҚИЧ АЖИНЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИ...

"Дейли телеграф"нинг хабар қилишича, сақични яхши кўрувчилар эрта пайдо бўлувчи ажинлардан азият чекиши аниқланган.

Америкалик мутахассис, косметолог-жарроҳ Жоэл Шлессингер ана шундай фикрни ўртага ташлади. Унинг айтишича, унга оғиз атрофи ва лабдаги ажинлар муаммоси бўйича мурожаат қилувчи аксарият беморлар доимий равишда сақич чайнайдилар.

Дермотологларнинг маълум қилишича, сақични доимий равишда чайнаш юз мускулларига таъсир қилади. Оқибатда оғиз атрофи териси ўзининг таранглигини йўқотади. Пластик жарроҳларнинг хизматидан фойдаланувчилар юзини филлер ёрдамида таранглаштиради. Сақич эса таъсирни умуман тескари томонга буриб юборади. Энди сақични хуш кўрувчилар севимли машғулотидан воз кечишга тўғри келадиганга ўхшайди.

Юлдузой РАҲИМОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди