Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 08.12.2011

Пазанда маслаҳати

ПИШЛОҚЛИ БУТЕРБРОД

Керакли масаллиқлар: Икки бўлак буғдой нон, 2 ошқошиқ сариёғ, 80 гр. ветчина, 40 гр. пишлоқ, петрушка кўкатлари.

Тайёрланиши: Нон бўлакларига сариёғни суртасиз. Устидан аввал ветчина бўлагини, сўнг пишлоқ бўлагини қўясиз.

Бутербродларни беш дақиқа давомида газ оташхонасида ёки микротўлқинли печда пишириб олинг.

Тайёр бўлган бутербродларни иссиқлигича кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортасиз.

КАБОБ ТАЙЁРЛАШ

Керакли масаллиқлар: Лаҳм қўй гўшти - 500 гр., узум сиркаси, бир дона пиёз, майда қалампир, туз, кашнич уруғи таъбга кўра.

Тайёрланиши: Гўштнинг катта-кичиклигини бир хил қилиб, ёнғоқдай бўлакларга бўласиз. Кейин уни кўзага солиб, сиркалаб қўясиз. Сиркалаш учун чопилган пиёзга туйилган қалампир, кашнич уруғи, туз, лимон шарбати ва узум сиркасини солиб, арлаштирасиз.

Кўрага олов ёқиб, майда кўмир ҳозирлайсиз. Гўштни кўзадан олиб, металл ёки ёғоч сихларга ўтказасиз. Ораларига пиёз халқалари ҳам терилади. Кейин гўштнинг ҳар тарафи қизаргунча сихни чўғ устида айлантириб турасиз.

Тайёр бўлган таомни ликопларга соласиз ва устига майда тўғралган пиёз сепиб, дастурхонга тортасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди