Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 22.12.2011

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

МАСЛАҲАТЛИ ТЎЙ ТАРҚАМАС

Ота-боболаримиз азал-азалдан бир нарсага амал қилиб келишган. Яъни,ҳар бир ишни каттами, кичикми бирор киши билан маслаҳатлашганҳолда бажаришган.

Эҳтимол, унданҳам яхши фикр ва ғоялар чиқиб қолади. Оилада одатда ёши катталардан маслаҳат олинади. Чунки уларҳаёт тажрибасига эга, яхши-ёмонни бемалол ажрата олади.

Маҳаллада, маҳалла аҳолисининг тўй, аза-ю турли маросимларида маҳалла фаоллари, кексалари билан бир қаторда маҳалла маслаҳатчисиҳам ўз фикрларини айтади. Нафақат айтади, балки кўп ишларга бош-қош бўлади.

Фаридахон Раҳмонова бир неча йилдирки, Улуғнор туманидаги "Овулмат" маҳалла фуқаролар йиғинида маслаҳатчи вазифасида хизмат қилиб келади. Маҳалладагиларни ўзидан катта бўлса опа, кичик бўлса сингил, тенгқур бўлса дугона деб, ўз маслаҳатини, ёрдамини аямайди.

- Мен аслида Улуғнорга туташ бўлган Балиқчи туманидаги Хўжаобод қишлоғида туғилганман, - дейди Фаридахон биз билан суҳбатда. - Оилада ўнта фарзанд эдик. Мен аввал ўрта мактабни, кейин эса Андижон педагогика билим юртини тамомладим.ҳаққулобод қишлоғидаги 11-мактаб-интернатда тарбиячи, Чинобод қишлоғидаги Ўсмирлар уйида методика бўлим мудири вазифаларида ишладим. Тақдир тақозоси билан Улуғнорга келиб, 15-мактабда ўқувчиларга дарс бердим. Хуллас, узоқ йил инсоннинг феъл-атворини, яъни психологиясини ўрганишимга тўғри келди. Лекин ёмон бўлмадим. Боиси, бу тажрибаларим менга 2007 йилдан бошлаб маҳалла маслаҳатчиси бўлиб иш бошлаганимда жуда қўл келди.

Ҳа, "Овулмат" маҳалла фуқаролар йиғинида шундай ёш,ҳаракатчан, тажрибали маслаҳатчи бор. У ишда ёлғизҳам эмас. Чунки МФЙ раисиҳамидулло Убайдуллаев, котиб Бахтиёржон Бозоров, сардор Ад-ҳамжон Асқаровларҳамиша ўз ёрдамларини аямайдилар.

Маҳаллада 3365 нафар аҳоли, 832 та оила, 575 та хўжалик бор. Аҳолининг 1649 нафари эса хотин-қизлардир.

Маҳалла гарчи катта бўлмаса-да, ўзига яраша муаммолари бор, албатта. Ана шундай муаммоларниҳал этишда маҳалла маслаҳатчиси доимо фаол. Муҳтарамхон Эргашева, Абдулбоқи Жумабоев, Муқаддасхон Қодирова, Зулфияхонҳамидова, Дилбархон Бегимова сингари фаоллар маҳалла маслаҳатчисининг яқин кўмакчиларидир.

Маҳаллада ишбилармон, тадбиркор, саховатпеша одамларҳам бисёр. Уларнинг кўмаги кўпҳолларда турли байрамларда яққол кўзга ташланади. Байрамлар арафасида уларнинг ёрдамида кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади. Совға-саломлар улашилади. Орифжон Қодиров, Анорвой Ирисқулов, Василахон Воҳидова, Алимардон Ирисқулов,ҳолмуроджон Маматов сингари фермер ва тадбиркорлар маҳалладаги ишсизларни иш билан таъминлаш, ободонлаштириш, мавжуд муаммоларниҳал этишда амалий ёрдам кўрсатадилар.

- Маҳалламиздаҳунармандларҳам бор,- дейди қаҳрамонимиз фахр билан. - Айниқса, бу йилнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили деб аталиши уларнинг ғайратига-ғайрат қўшди. Масалан, зардўз чевар Зубайдахон Аҳмедова, эркаклар тўнини тикиш бўйича моҳир аёллар - Шаҳноза Алиқулова, Гулбаҳор Тўланова, Наргиза Собирова, дўппидўз - Холтожихонҳолдорова, Хулкарой Исмоилова, тадбиркор Муҳайёхон Раҳимовалар шулар жумласидандир. Янгичек маҳалласидаги Василахон Воҳидова парранда боқади. У бир қанча маҳалладошларини ишли қилган. Маҳалла аҳлини эса арзон нархда тухум билан таъминлайди.

Маҳалламизда шундайин тадбиркор,ҳунарманд, ишбилармон, сахий одамлар бор экан, тўйларимизҳам чиройли, бамаслаҳат ўтади. Ортиқча дабдабаларга йўл қўйилмайди. Келин-куёвлар аввал тиббий кўрикдан, сўнгра никоҳдан ўтадилар. Ташкил этилган комиссиялар ўз йўналишлари бўйича бир маромда иш олиб боришмоқда. Жиноятчилик ва бошқаҳолатларнинг олди олинмоқда.

Ҳа, маҳалла маслаҳатчиси Фаридахон Раҳмонованинг фидойилиги, меҳнатсеварлиги эътироф топмоқда. Фахрий ёрлиқлар, "Мустақилликнинг 20 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди. Бу рағбатлардан кўнгли тоғдай кўтарилган қаҳрамонимиз янада фаол бўлишни ўз олдига мақсад қилган.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди