Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 22.12.2011

ЯНГИ КИТОБ

УФФОРАНИНГ БИРИНЧИ КИТОБИ

("МАНГЛАЙДАГИ БАХТ")

Дунёда азиз ва муқаддас, улуғ ва қадрли аталмиш мақомга лойиқ қадриятлар, неъматлар, табаррук зотлар талайгина.

...Биринчи фарзанд, биринчи қадам, биринчи муаллим, биринчи устоз, биринчи муҳаббат ваҳоказо. Улар қаторига мангуликка, умрбоқийликка даҳлдор яна бир қувончли туҳфани қўшиш мумкин. Бу биринчи китобдир. Доноларимиз китобни офтобга, нур-зиё сочувчи жавоҳирга қиёслашади.

Ана шундай ноёб туҳфа тайёрлаб, китобхонларҳукмигаҳавола этган муаллиф - ёш ижодкор Уфораҳабибуллаевадир.

У Пахтаобод туманида туғилган.ҳозир тумандаги иқтисодиёт коллежида таҳсил олмоқда. Унинг ижод намуналари "Ватаним - менинг ғурурим", "Илҳом чечаклари" номли ёшлар баёзлари, шунингдек, маҳаллий ва марказий нашрларда эълон қилинган.

Муаллифнинг илк китоби "Манглайдаги бахт" деб номланган бўлиб, шу йил Тошкентдаги "Академнашр" нашриётида чоп этилди. Унда ёш, умидли шоиранинг меҳр, муҳаббат, она-Ватан, беғубор ёшлик, бахт ва адолат мавзуларидаги шеърлари ўрин олган.

Китобга Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршидабону сўзбоши ёзган.

Биз муаллифнинг илк китоби билан қутлаб, унинг келгуси ижодига юксак парвозлар тилаб қоламиз.

РаъноҳАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди