Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№52 дан: 22.12.2011

САРҲИСОБ

БОЛАЛАР СПОРТИ ЮКСАЛМОҚДА

Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларнинг самарасини оширишда юртбошимиз раҳнамолигида ташкил этилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, кейинги йилларда жамғарманинг Андижон вилоят филиали томониданҳам қатор ибратли ишлар олиб борилмоқда. Агар эътибор қаратадиган бўлсак, 2003-2011 йиллар мобайнида жам-ғарма маблағлариҳисобидан вилоятда жами 119 та иншоот барпо этилди. Мазкур иншоотларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 30 млрд. 284 млн. сўм маблағ сарфланди. Улар 1,7 млрд. сўмлик спорт жиҳозлари билан таъминланди. Фойдаланишга топширилган спорт иншоотларининг 104 таси, яъни 88 фоизи қишлоқ жойларда барпо этилди.

- Биргина 2011 йилнинг ўтган даври мобайнида спорт иншоотлари қурилиши ва таъмирланиши учун 12 млрд. 246 млн. сўм маблағ сарфланди, - дейди жамғарма Андижон вилоят филиали раҳбари Шавкатбек Омонуллаев. - Янги барпо этилган спорт иншоотлари 250 млн. сўмлик спорт жиҳозлари билан таъминланди.

Замонавий лойиҳалар асосида Асака туманидаги Ниёзботир, Олтинкўл туманидаги Иттифоқ, Шаҳрихон туманидаги Бешариқ қишлоқларида болалар спорт майдонлари, Жалақудуқ тумани марказида спорт мажмуаси, Андижон шаҳридаги 2 та, Марҳамат ва Олтинкўл туманларидаги 1 тадан умумтаълим мактабларида спорт заллари, шунингдек, Андижон, Хонобод ва Қорасув шаҳарларидаҳамда Избоскан туманидаги Намуна қишлоғида сузишҳавзалари бунёд этилиди.

- Мактабимизда Болалар спортини ривожлантириш жам-ғармаси кўмаги билан янги спорт зали қурилганлиги биз учун ажойиб туҳфа бўлди, - дейди Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактаби директори Матлубахон Жабборова. - Айниқса, спорт залининг янги жиҳозлар билан таъминланиши болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта имкониятлар яратди.

- Аввал мактабимиз спорт зали жуда кичкина, ўқувчиларнинг шуғулланишлари учун шароитлар етарли эмас эди, - дейди Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Машхура Қурбонова. - Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ёрдамида қурилиб, янги ўқув йили арафасида фойдаланишга топширилган кенг, ёруғ, барча шароитларга эга бўлган янги спорт залида дарс ўтмоқдамиз. Бу биз ўқитувчиларнинг иш шароитларини яхшилади, энг асосийси, болаларнинг спортга, жисмоний тарбия фанига бўлган қизиқишларини кескин оширди. Юртимизда болалар спортига, ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари учун шундай қулай шароитлар яратиб берилаётганлигидан беҳад мамнунмиз.

Бундан ташқари, жорий йилда жамғарма томонидан 2 та янги болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилди, 5 таси капитал таъмирланди. Ана шу ишларни амалга ошириш учун 9 млрд. 865 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

Юқоридаги 12 та спортҳамда 7 та мусиқа мактаблари қурилиши ва реконструкция қилиниши натижасида вилоятимизда 2000 нафардан зиёд ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиш, 1500 нафардан ортиқ болалар эса мусиқий билимларни пухта эгаллаш имконига эга бўлдилар.

Умуман, жамғарма ташкил этилган вақтдан буён вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида жами 1550 дан ортиқ спорт секциялари ташкил этилди. Айни кунда уларда 40 мингдан зиёд 6-18 ёшли ўғил-қизлар спортнинг 32 тури билан мунтазам шуғулланмоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жамғарма ташаббуси билан туман, шаҳарҳамда вилоят миқиёсида 200 дан зиёд оммавий спорт тадбирлари ўтказилди. Мазкур тадбирларда 85 минг нафардан зиёд ўқувчи ёшлар қатнашдилар. Уларнинг деярли 36 минг нафарини қизлар ташкил этди.

Мусобақалар ғолиби бўлган ва уларда фаол қатнашган болалар жамғармаси томонидан муносиб тақдирланиб, рағбатлантирилди. Амалга оширилган ишлар натижасида нафақат спорт билан шуғулланувчи болалар сафи ортмоқда, балки эришилаётган ютуқларҳам салмоқли бўлмоқда.

Сузиш бўйича Собит Амилов, Нодира Исомиддинова, Шохсанам Тошпўлатова, стол тенниси бўйича Элмуродҳолиқов, Одина Ортиқова, курашчилар Хусниддин Рўзиев, Умида Умрзоқова, бадиий гимнастика бўйича Мавлудаҳасанова, Нигина Потопчук, Мадина Нуралиева сингари ёш спортчилар эришган ютуқлар барчамизни қувонтиради.

Биргина 2011 йилда 5 минг нафардан зиёд андижонлик ёш спортчилар республика ва хал-қаро миқёсдаги турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этдилар. Улар томонидан 346 та олтин, 300 та кумуш, 335 та бронза, жами 981 та медаль қўлга киритилганлиги шубҳасиз, вилоятимизда болалар спортига берилаётган юксак эътиборнинг самарасидир.

- Қулай, барча шароитларга эга сузиш хавзаларида бемалол машғулотлар ўтказишимиз мумкин, - дейди сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони Шохсанам Тошпўлатова. - Бу ўз иқтидоримизни тўлақонли юзага чиқаришимиз имкониятини беради, қолаверса, яратиб берилаётган қулайликлар ютуқлармизга замин бўлмоқда.

Бир сўз билан айтганда, болалар спортини ривожлантиришга берилаётган эътибор юртимизда ёш авлоднинг соғлом ва баркамол униб-ўсишларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди