Дилни ўртамайди энди ишқ ранжи
Кўзларимга тортиб изҳор - паранжи,
Унутмоқ истадинг бахт ваъда этиб.
Дилни ўртамайди энди ишқ ранжи,
Мендайин топдингми, васлимдан кетиб?
"Ҳуркак нигоҳида суратим" дема,
Унда фақат қаҳр сийрати зоҳир.
Ҳисларимдан паноҳ истама, келма,
Юрагим сенсизлик муҳрида, ахир.
Сенинг ушбу умринг билмасин сира,
Маҳзун хаёлимдан ўзга юлдузни.
Қадамда эслатсин сенга хотира,
Ўйлари оқ тонгдай бокира қизни.
Армоним ёндирсин аланга бўлиб,
Остонангни ўпсин туйғусиз "ёр-ёр".
Васлимсиз сийратинг йиғласа тўлиб,
Ўкинчлар тунингда куйласин алёр.
|