Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 19.04.2012

АНДИЖОНДА МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ташаббуси билан партиянинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари Кенгашлари фаоллари учун "Ўзбекистон "Адолат" СДП ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш - давр талаби" мавзуида ҳудудий ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда жорий йилда ҳудудий партия ташкилотлари олдида турган устувор вазифаларни амалга ошириш чоралари, улардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, вилоятлардаги партия кадрлари, "Ёш адолатчилар" ва "Аёллар қанот"лари, бошланғич партия ташкилотлари котиблари фаолиятида самарадорликни ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўқув-семинар сўнггида маърузалар ҳамда кўрилган масалалар юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

У.АБДУСАЛОМОВ


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди