Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 19.04.2012

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Турмуш ўртоғим вафот этган. Унинг номида "Матиз" русумли автомашина бор эди. Вояга етган уч нафар фарзандим бор, қайнота ва қайнонам оламдан ўтган. Ушбу автомашина менинг номимга ўтиши учун нималар қилишим зарур?

Н. Воҳидова,

Хўжаобод тумани.

- Марҳум эрингиз номидаги автомашинани ўзингизнинг номингизга расмийлаштириш учун мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишингиз зарур:

эрингизнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома, эрингизнинг сиз билан никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси, фарзандларингизнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари, турмушга чиққан фарзанд-ларингизнинг никоҳ гувоҳномалари, яшаш жойидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан марҳум билан ўлимига қадар бирга яшаган ва қарамоғида бўлган шахслар тўғрисида маълумотнома, мерос мулк бўлган автомашина томонидан баҳоланганлиги ҳақида эксперт хулосаси. Шунингдек, барча меросхўрларнинг паспортлари тақдим этилганидан сўнг қонунда белгиланган тартибда мерос очилган жойдаги давлат нотариал идорасидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олишингиз мумкин. Яна таъкидлаш жоизки, мерос очилган жой деганда марҳумнинг ўлимига қадар доимий рўйхатда туриб, яшаган манзили тушунилади.

* * *

Мен уй-жой сотиб олиб, ўз номимга расмийлаштирмасдан яшар эдим. Ҳозирда билсам, уйнинг эгаси вафот этибди. Шу уйни қандай қилиб ўз номимга расмийлаштирсам бўлади?

Г. Содиқова, Асака тумани.

-Агар сиз уй-жой сотиб олиб, қонуний асосда ўз номингизга расмийлаштирмасдан яшаётган даврингизда уй-жойнинг эгаси вафот этган бўлса, биринчи навбатда, унинг меросхўрларига мурожаат қилинг. Чунки, сиз яшаб турган уй-жой марҳумнинг қонуний меросхўрларига мерос тариқасида ўтади. Шундан сўнг меросхўрлардан шу уй-жойни қонунда белгиланган тартибда тегишли давлат нотариал идораларида ўз номингизга расмийлаштиришингиз мумкин.

* * *

Яқинда оила қурганмиз. Турмуш ўртоғим билан истеъмол кредити олиб, уй жиҳозлари харид қилдик. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун истеъмол кредити суммасини қопламай туриб, банкдан яна кредит олсам бўладими?

Г. Хусанова, Андижон шаҳри.

- Ҳа, бўлади. Бунинг учун сиз тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлишингиз керак. Якка тадбиркор сифатида кредит билан боғлиқ ҳамда кафолат ҳужжатларни тақдим қилганингиздан сўнг сизга кредит ажратилиши мумкин.

Саволларга вилоят

адлия бошқармасининг

ҳуқуқий маърифат

тарғиботи бўйича етакчи маслаҳатчиси

Эльвира ГУМЕРОВА

жавоб берди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди