Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 03.05.2012

2012 ЙИЛ - "МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

ШИФОКОРЛАР ОИЛАСИ

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Турсунбой ака Ниёзовлар оиласи нафақат шифокорлиги, балки ҳимматли ва саховатпешалиги, касбига фидойилиги билан ҳам ўзга оилалардан фарқ қилади.

Оила бошлиғи Турсунбой ака Ниёзов бу йил саксон тўрт, турмуш ўртоғи Мунаввар опа Юсупова етмиш ёшни қаршиладилар. Улар бир-бирлари камарбаста ўтказган узоқ йиллик ҳаётлари давомида 5 фарзандни тарбиялаб, эл қаторига қўшдилар. Аҳамиятлиси, улардан уч нафари ота-она касби - шифокорликни танлади. Айни пайтда Турсунбой ака ва Мунаввар аялар буви ва бува бўлиб йигирмадан зиёд набиралар ардоғида.

- Мен болалигимдан шифокор бўлишни орзу қилганман,- дейди Турсунбой ака Ниёзов. - Ниятим холис эдими, орзуимга эришдим. Интилишларим, озми-кўпми меҳнатларим эвазига шу касбнинг мутахассисига айландим. Қирқ йил Андижон тиббиёт билим юртида талабаларга дарс бердим. Фарзандларимнинг учтаси шу соҳани эгаллагани ҳам бежиз эмас. Чунки бизнинг шифокорликка бўлган меҳримиз, садоқатимиз, оиладаги муҳит бунга сабаб бўлган бўлса керак, деб ўйлайман. Қолаверса, инсонларнинг дардига малҳам бўлиш - бу савоб ишлардан бири.

Мунаввархон опанинг ҳаёт йўлига назар ташларканмиз, унда ҳам тиббиётга бўлган меҳрни кўрамиз. У Андижон шаҳрида зиёлилар оиласида туғилди. Аввал мактабни, кейин эса Андижон тиббиёт институтини тамомлади. Болалар шифокори, Андижон тиббиёт коллежида ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатди.

Ўз билимларини янада чуқурлаштириш мақсадида Андижон тиббиёт институтининг педиатрия кафедрасида икки йил давомида болалар касаллигини тўғри ва тез аниқлаш ҳамда уларни тўғри даволаш сир-асрорларини ўрганди. Клиник ординатурани муваффақиятли тамомлагач, кафедра ассистенти бўлиб ишлай бошлади. Ишдан ажралмаган ҳолда Ленинград педиатрия ва Москва тиббиёт институтида малака ошириб қайтди. Бу тажрибалари унинг иш фаолиятида жуда кўп асқотди.

Яқинда Мунаввар опанинг қутлуғ 70 ёшли юбилейи бўлиб ўтди. Юбилейга бу оиланинг яқин қариндошлари, узоқ йиллик ҳамкасблар, устоз ва шогирдлар, уларни яхши биладиган, ибратли, намунали оила сифатида ҳурмат қиладиган инсонлар иштирок этди.

Юбилейда Мунаввар опанинг турмуш ўртоғи Турсунбой акага сўз берилганида, у ҳаётда яхши яшаш, яхши оила қуриш, яхши оила бошлиғи бўлиш, шунингдек, яхши фарзандларни тарбиялаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида гапириб шундай дейди:

- Оилани оила қиладиган аслида аёл киши. Биз аёлларимизни ҳамиша асраб-авайлашимиз, қадрлашимиз керак. Мен Мунаввархондай умр йўлдошим борлигидан фахрланаман. Тақдиримдан минг бора розиман. Чунки у ҳақиқий она, болажон буви, энг муҳими, жонкуяр умр йўлдошдир.

Тилагим - юртимиздаги ҳар бир оила тинч ва мустаҳкам, оила соҳибалари эса Мунаввархондай фидойи бўлсин.

Ҳа, 45 йил бирга умргузаронлик қилиб, қатор-қатор фарзандлар, набиралар кўрган, ҳали ҳам бир-бирларига юксак қадр ва эҳтиром кўрсатиб яшаётган Турсунбой ака ва Мунаввархон опаларнинг ҳаёт йўллари кўплар учун ибрат мактабидир.

Олтинбой ҚУВВАТОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди