Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 03.05.2012

МУТАХАССИС МАСЛАҲАТИ

СИМОБЛИ ЛАМПАЛАР

КУЙГАНДА ЁКИ ЯРОҚСИЗ ҲОЛГА КЕЛГАНДА ТЕГИШЛИ ЖОЙЛАРГА ТОПШИРИЛИШИ КЕРАК

Бугун турмуш тарзимизни, кундалик фаолиятимизни ёруғликсиз тасаввур қила олмаймиз. Техника, технология жадал ривожланаётган айни паллада эса хонадонларимиз, ўқиш ва иш жойларимизни чорағон этувчи замонавий ёритгичларнинг турли хил кўринишлари мавжуд. Айниқса, ташкилот ва муассасалар, таълим масканларини ёритишда кенг фойдаланиладиган люминацион лампалар сўнгги йилларда хонадонларга ҳам ўрнатиляпти. Негаки, улар бошқа турдаги лампаларга нисбатан анча ёруғлиги, тежамкорлиги билан кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Бироқ, ёритгич лампалар, хусусан, люминацион лампаларнинг инсон ҳаёти, унинг соғлиги учун зарарли жиҳатлари ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Ушбу лампалар таркибида уларнинг узун ва қисқалигига қараб 60 дан 120 миллиграммгача симоб моддаси мавжуд. Симоб инсон организми учун зарарли моддалардан бири бўлиб, у билан заҳарланганда, аввало, бош мия, жигар, буйраклар жиддий шикастланади. Энг ёмони, бу металл организмдан чиқиб кетмай, тўқималарга йиғила бошлайди. Оқибатда юзага келган касалликлар кишига анча хавф туғдиради. Симоб билан заҳарланишнинг асосий белгилари эса бош оғриғи, ҳолсизланиш, оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, қўл-оёқларнинг қалтираши каби жиҳатларда намоён бўлади.

Шу боис, люминацион лампаларни зарарсизлантириш борасида фуқароларимиз маълум билимларга эга бўлишлари лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрда "Симобли лампаларнинг ишлатиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига асосан, энергия тежайдиган симобли лампалар куйганда ёки яроқсиз ҳолга келганда юридик ва жисмоний шахслар Низомда белгиланган тартибда утилизация қилишга топширишлари шарт. Яъни, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси рухсатномасига ҳамда экологик ва санитария-гигиена экспертизасидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган симобли чиқиндиларни зарарсизлантиришни амалга оширувчи юридик шахсларга топшириш мақсадга мувофиқдир. Симобли лампалардан фойдаланувчиларнинг симобли лампаларнинг ишлатиб бўлган ресурсларини мустақил равишда утилизация қилиши ёки зарарсизлантириши тақиқланади. Симоб таркибида кучли заҳар борлигини инобатга олиб, энергияни тежовчи люминацион лампалардан фойдаланганда, ҳушёрликни унутмаслик, лампа ишдан чиққан ёки куйган тақдирда уларни эҳтиёт қилиб, хавфсиз, махсус омборларда сақлаш зарур.

Жойлардаги соғлиқни сақлаш бошқармаси, ДСЭНМ, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарига эса уларни назорат қилиш вазифаси юклатилган. Ана шу муассасалар лампаларни тўплаш ва утилизация қилиш юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.

Азиз юртдошлар! Фойдаланиб бўлинган симобли лампаларни тегишли ташкилотларга топширишни асло кечиктирманг. Бу масала нафақат ўзимизни, балки оила аъзоларимиз, ён-атрофдаги кишилар соғлиғини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Гулсара РАЗЗОҚОВА,

Экоҳаракатнинг вилоят бўлими фаоли.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди