Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 24.05.2012

ОҚИЛА КЕЛИНЛАР БАҲСИ

Хўжаобод туманидаги Қурилиш касб-ҳунар коллежида "Мустаҳкам оила - маҳалла таянчи, яхши уй бекаси - оила қувончи" деб номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди.

Танловда "Олтин водий" ҚФЙ ўрамидаги бешта маҳалладан биттадан оила вакиллари иштирок этиб, одам савдоси, ичкилик ва гиёҳвандлик иллати, оилавий ажримлар, қариндош-уруғ, қудалар ўртасидаги муносабатлар мавзуларини саҳна кўринишлари, бадиий дастурлар орқали кўрсатиб бердилар, ўзларининг билимдон, зукколикларини, санъат ва маҳоратларини намо-йиш этдилар.

"Ипакчи" маҳалласидан Дилдорахон Йўлдошева, "Саноатчилар" маҳалласидан Дилфузахон Қамбарова, Фароғатхон Эгамова, "Солпи" маҳалласидан Нигорахон Қодирова, "Бешқовоқ" маҳалласидан Малоҳатхон Худойбердиеваларнинг чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Танлов ғолиб ва иштирокчилари туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Якунда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Яқубова, туман ҳокими Э. Яқубовлар танлов қатнашчиларини муборакбод этдилар ва юртимизда улар каби оқила келинлар, ибратли оилалар сафи тобора ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

М. НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди